Latest news

14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  0 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  2 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  2 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  9 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  0 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  14 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  4 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  3 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  7 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  3 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1

Тугади! Энди ўзбек клублари ўз сметасини мустақил туза олмайди News

Тугади! Энди ўзбек клублари ўз сметасини мустақил туза олмайди

Футболимиз келажагига жиддий таъсир қилувчи яна бир қадам ташланди.

"Championat.asia" таҳририятига маълум бўлишича, шу ойнинг 22-санасида ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов номидан клубларга хат чиқарилган. 

Унга кўра, Суперлига ва Про лигада иштирок этувчи, устав капиталида давлат улуши бўлган профессионал футбол клубларининг йиллик харажатлар сметаси бундан кейин ЎФА билан келишилган ҳолда тасдиқланади. 

Ташкилот бу орқали маблағни тасдиқлаш жараёнида асосий эътибор клубларнинг инфратузилмасини ривожлантиришга, шунингдек, аёллар ва футзал жамоаларига, ҳар бир жамоа негизида академия ҳамда ўқув-машғулот базасини босқичма-босқич ташкил қилишга йўналтирилишини таъминламоқчи. 

Мазкур қарор ҳар йил давлат корхоналари томонидан ажратиладиган миллиардларни "ҳавога совуриб юборадиган" жамоаларни ривожлантириш учун яхши қадам бўлиши мумкин. Хўш, бу йўлга қачон ўтилади?

Таъкидланишича, бу талаб ЎзПФЛнинг 2022 йилги регламентидан ўрин олади. Шу туфайли ҳар бир клуб 2022 йилги ҳаражатлар сметаси лойиҳасини ишлаб чиқиб, жорий йилнинг 15 ноябрига қадар ЎФАга тақдим қилиши шарт. Демак, вақт оз қолди.

ПФЛдан инқилобий юриш: Трансферлар ойнасига чеклов қўйилди 

Author :
Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика