Latest news

17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  1 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  5 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  10 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  13 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  38 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  13

"TransferUz": Турғунбоев "Пахтакор"ни танлайдими ёки "Навбаҳор"да қоладими? News

"TransferUz": Турғунбоев "Пахтакор"ни танлайдими ёки "Навбаҳор"да қоладими?

Сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамовнинг маълум қилишича, "Навбаҳор" вингери Азиз Турғунбоев келаси мавсумни қаерда бошлаш ҳақида ўйламоқда.

Айни пайтда Турғунбоевнинг хизматларига "Пахтакор" томонидан жиддий қизиқиш мавжуд. Клуб аллақачон футболчи билан оғзаки музокараларни бошлаб юборган. Бироқ футболчи ҳали якуний қарорга келгани йўқ. Ўз олдига юқори мақсадларни қўяётган "Навбаҳор" раҳбарияти эса Турғунбоевни жамоада олиб қолиш учун курашмоқда.

Бу борада Турғунбоевнинг ўзига мурожаат қилдик ва футболчи кейинги фаолияти ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди:
- "Тўғриси, ҳали якуний қарорга келганим йўқ. Айни пайтда "Пахтакор" томонидан қизиқиш мавжуд. Аммо биз ҳеч қандай келишувга эришганимиз йўқ. Шунингдек, "Навбаҳор" ҳам мени қўйиб юбормоқчи эмас. "Навбаҳор"да қоламанми? Ҳозирча аниқ бир нарса дея олмайман. Ўйлаб кўрмоқчиман", - деди Азиз Турғунбоев.


Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" жамоаси ўтган мавсумда ҳам мазкур футболчининг хизматларига қизиқиш билдирганди. Аммо якунда Турғунбоев Наманганда қолишни маъқул кўрганди. Бу йили эса футболчи қандай қарорга келишини яқин вақт ичида билиб оламиз. Айни пайтда футболчи бу борада яхшилаб ўйлаб кўрмоқчи.

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика