Latest news

20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  1 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  3 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  3 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  7 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  22 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  25 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  49 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  10 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  8 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  8

Transfermarkt ва Championat.Asia Суперлигада сентябрь ойининг энг яхшиларини аниқлашди News

Transfermarkt ва Championat.Asia Суперлигада сентябрь ойининг энг яхшиларини аниқлашди

Иккита сайт ҳамкорлик доирасида сентябрь ойининг энг яхши мураббийи ва энг яхши футболчисини аниқлашди.

Сўровномада Championat.Asia сайти журналистлари, Transfermarkt порталининг рус бўлими ходимлари иштирок этишди. Эксперт сифатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Бахтиёр Ашурматов таклиф этилди.

Овоз бериш натижаларига кўра, "Динамо" вакили Анвар Ҳожимирзаев энг яхши футболчи деб топилди. У 3 та ўйинда 3 та гол урди. 29 ёшли футболчи фаолиятидаги энг яхши мавсумни ўтказмоқда: у "Динамо" таркибида 19 та ўйинда "гол+пас" тизими бўйича 9+1 балл тўплади. Ҳожимирзаев 32% овоз олди, иккинчи ўринни "Насаф" ярим ҳимоячиси Жавоҳир Сидиқов (26%), учинчи ўринни "Сўғдиёна" вингери Владимир Йовович (21%) эгаллади.

Сентябрь ойида Суперлигада энг яхши мураббий деб Илёс Зейтуллаев тан олинди. Унинг қўл остида "Бунёдкор" иккита ўйинда ғалаба қозонди ("Динамо" 3:2 ва "Сурхон" 1:0), бундан ташқари чемпионат пешқадами "Насаф" билан дуранг ўйнади (2:2). Зейтуллаев 42% овоз тўплади ва "Насаф" устози Рўзиқул Бердиевни (36%) ортда қолдирди.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика