Latest news

02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  0 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  1 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  1 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  5 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  5 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  3 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  5 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  27

Transfermarkt ва Championat.Asia март ойининг энг яхшиларини аниқлашди News

Transfermarkt ва Championat.Asia март ойининг энг яхшиларини аниқлашди

2022 йилдан буён икки сайт ҳамкорликда Ўзбекистон чемпионатида ойнинг энг яхши мураббийи ва энг яхши футболчисини аниқлаб келмоқда.

Сўровномада Championat.Asia ходимлари, Transfermarkt порталининг рус бўлими вакиллари ва таклиф этилган эксперт иштирок этади. Бу сафар эксперт сифатида Ўзбекистон терма жамоаси собиқ дарвозабони Элдорбек Суюнов қатнашди.

Март ойида Суперлиганинг энг яхши мураббйи деб «Андижон» устози Александр Хомяков тан олинди. У 65% овоз олди, унинг энг яқин таъқибчиси (Александр Стоймирович «Локомотив») – 19% овоз олди. Хомяков қўл остида «Андижон» чемпионатнинг дастлабки 4 та турида 2 та ғалаба ва 2 та дуранг қайд этди. 8 очко тўплаган жамоа мусобақа жадвалининг 2-поғонасида бормоқда.

Суперлиганинг март ойидаги энг яхши футболчисини аниқлаш учун ўтказилган сўровномада «Навбаҳор» ҳужумчиси Тома Табатадзе ғолиб чиқди. Грузиялик ҳужумчи дастлабки 4 та ўйинда рақиблар дарвозасига 6 та гол урди. Табатадзега 35% овоз берилди. Иккинчи ўринни (27% овоз) «Андижон» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Бектемир Абдуманнонов эгаллади, у 4 та турда 4 марта голли узатмани амалга оширди.



Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика