Latest news

23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  0 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  6 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  0 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  9 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  61 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  297 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  7 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  5

⚡️ Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигаси футболчиларининг янги нархларини эълон қилди News

⚡️ Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигаси футболчиларининг янги нархларини эълон қилди

Tags :  Transfermarkt
Дунёга машҳур футбол портали Transfermarkt Ўзбекистон чемпионатида ўйнаётган футболчиларнинг янги нархларини эълон қилди.

Унга кўра Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ва "Пахтакор" клуби ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевнинг нархи энг кўп кўтарилган - 450 000 евро. Энди унинг трансфер нархи 750 минг еврога баҳоланмоқда.

"Навбаҳор" вакили Остон Ўрунов ва "Нефтчи" ярим ҳимоячиси Нурилло Тўхтасиновнинг нархларига 300 минг евродан қўшилган. Энди ҳар иккала футболчининг янги трансфер нархи 800 минг еврога тенг.

"Динамо"дан "Навбаҳор"га ўтиб стабил ўйнаб келаётган Иброҳим Йўлдошевнинг нархи 275 минг еврога кўтарилди ва 500 минг еврога етди. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ва "Насаф" клуби ўнг қанот вакили Зафармурод Абдираҳматовнинг порталдаги нархи бунгача 100 минг евро эди ва ярим йилдаги ўйинлари орқали 250 минг евро қўшилди.

Суперлигада биринчи давра кашфиётларидан бири бўлган "Сурхон" футболчилари Сильванус Нимели ва Асилбек Жумаевнинг нархларига 200 минг евродан қўшилди. Таъкидлаш лозимки, бунга қадар порталда 18 ёшли Жумаевнинг нархи умуман йўқ эди.

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси етакчиларидан бири бўлган Беҳруз Асқаровнинг нархига 175 минг евро қўшилди. Тажрибали футболчилар Ҳусниддин Алиқулов ва Хуршид Ғиёсовнинг нархлари энди 150 минг еврога қимматроқ бўлади.




Трансфер нархи энг кўп пасайганлар орасида "Пахтакор" вакиллари Сардор Рашидов ва Шерзод Аъзамов "пешқадам". Иккала футболчининг нархлари 150 000 евродан камайди. Фарруҳ Сайфиев, Жавоҳир Қаҳрамонов, Элдорбек Суюнов, Душан Стоилкович, Закария Бегларишвили, Азим Аҳмедов, Хумоюн Муртозаев ва Муҳаммад Али Бен Салемнинг нархларидан 100 минг евродан олиб ташланди.




Янгиланишдан кейин Ўзбекистон чемпионатида 1 миллионлик футболчилар сони икки нафарга етди. Бунгача узоқ муддат Одилжон Ҳамробеков Суперлигамизнинг энг қиммат футболчиси бўлиб турганди. Бугунги ўзгаришлардан кейин "Насаф" ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқувлонинг порталдаги нархи ҳам 1 000 000 еврога етди.

"Пахтакор" вакиллари Достонбек Ҳамдамов, Ҳожиакбар Алижонов , Сардор Собирхўжаев ва ОКМК вакили Хуршид Ғиёсовнинг нархлари бир хил - 900 000 евродан. Рўйхатнинг давомини "Навбаҳор"чилар эгаллашган Жамшид Искандеров ва Шоҳруз Норхонов 850 000 евродан. Биринчи даврада ажойиб ўйнаган Остон Ўрунов ҳам ТОП-10га кириб олди. "Насаф" чап қанот ҳимоячиси Шерзод Насруллаевнинг трансфер нархи ҳам Ўрунов сингари 800 минг евро.



Барча ўзгаришлар билан қуйидаги ҲАВОЛА орқали танишиш мумкин.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика