Latest news

09:17Футзал. ЖЧлар тарихида илк бор бундай ҳолат Ўзбекистонда давом этаётган мусобақада содир бўлди  0 08:44ЎФА тартиб-интизом қўмитаси. «Пахтакор» спорт директори «Навбаҳор» расмийларига нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун жаримага тортилди  0 08:11Тен Хаг: "Сабр қилинглар"  7 07:39Жозе Моуринью АПЛга қайтиши мумкин  1 02:10Конференциялар лигаси. "Челси"да ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  1 02:03Европа лигаси. Бруно яна қизил карточка олди, "Атлетик"да ғалаба, турклар учун омадсиз тун  10 02:01Европа Лигаси. Швеция клуби "Рома"ни таслим қилди, Шомуродов 65 дақиқа ўйнади  9 01:56Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" 90+1-дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолди, "қирол" Магуайр қаҳрамон!  28 01:40Саудия Арабистони. "Ал Фейҳа" 90+14-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди  0 01:11"Ал Насср" Эронга боришни истамаяпти  1 00:48"Тоттенхэм" 3 йил деганда илк марта шундай натижа қайд этди  0 00:27Ўзбекистон термаси аъзоси легионерга айланди  1 00:00Европа лигаси. "Тоттенхэм"да ғалаба, "Реал Сосьедад"да мағлубият ва бошқа натижалар  0 23:45Конференциялар лигаси. Қўшнилардан ғалаба, "Бетис" Польшада мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  1 23:37ОЧЛ 2. Умар Эшмуродов жамоаси ғалаба қозонди  0

Трансферлар: Европа матбуотидаги сўнгги қайноқ хабарлар News

Трансферлар: Европа матбуотидаги сўнгги қайноқ хабарлар

Championat.asia сизни Европа матбуотида чиқаётган сўнгги трансфер хабарлари билан таништиришда давом этади.
Эътиборингизга бугунги олди-сотди хабарларини тақдим этишни лозим топдик. Мархамат, амалга ошадиган ва ошиши мумкин бўлган трансфер янгиликлари билан танишиб олинг.

"Гладбах" Тер Штегенга ўринбосар қидирмоқда
Сўнгги хабарларга қараганда Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" жамоаси Марк Андре тер Штеген учун "ворис" қириш ишларини бошлаб юборди. KICKER тарқатган хабарга кўра асосий номзод Швейцариялик посбон Макс Эберл бўлиб турибди. Тер Штегеннинг жамоани тарк этиши аниқ. У кетгач эса "Боруссия М" дарвозасини катта эхтимол билан, айнан, Эберл қўриқлайди. Ҳозирда "Базел" сафида ўйнаётган дарвозабон яқин кунлар ичида Германияга кўчиб ўтиши кутилмоқда.  

"МЮ" унчалик ҳам Коентрау ишқида ёнаётгани йўқ
Бир неча кун аввал Британия ОАВ орқали Фабио Коентраунинг Манчестерга кўчиб ўтиши мумкинлиги хабар қилинаётган эди. "Реал" сафида асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўйган португалиялик футболчини "МЮ" устози Девид Мойезнинг ўз жамоаси таркибига қўшиб олишни истаётган эди. Аммо чуқур таҳлилдан сўнг "қизил иблислар" устози Коентрауни сотиб олишни бироз кейинга суришга қарор қилди. Боиси Мойез унинг "МЮ" фалсафасига мос келишига бироз иккиланмоқда. Шу боисдан ҳам Коентрау жамоанинг қишки трансфер режаларидан ўрин олмайдиган бўлди.

"ПСЖ" вакиллари фикрларидан қайтмоқчи эмаслар
"ПСЖ" "Челси" ярим ҳимоячиси Эден Азарга қизиқаётганидан хабарингиз бор. Аммо футболчи берган сўнгги интервюларидан бирида Лондонда қолишни истаётгани ва "Челси"да бахтли эканини таъкидлаб ўтди. Шундай бўлса ҳам Парижликлар ўз ниятларидан қайтишмоқчи эмаслар. Парижликлар қандай қилиб бўлса-да Азарни ўз таркибларига қўшиб олишни режалаштиришмоқда. Бунинг учун жуда катта трансфер суммаси таклиф қилиниши ҳам мумкин. Белгиялик футболчининг "аристократлар" сафида узоқ вақт қолиш ёки қолмаслиги ҳақида бирор фикр билдириш қийин. Чунки пул кўп нарсага қодир…

Мората учун "жанг" қизимоқда
Мадриднинг "Реал" клуби сафида ўз ўрнини топа олмаган Алваро Мората яқин кунлар ичида янги клубга кўчиб ўтишга яқин турибди. Аммо унинг қайси жамоа таркибидан ўрин олиши ҳамон очиқлигича турибди. Боиси ушбу ўйинчини Европанинг бир қатор етакчи жамоалари ўз сафига қўшиб олишни ният қилишган. Улар орасида Англия ва Германия чемпионати вакиллари ҳам бор. Лондоннинг "Арсенал" клуби қишки трансфер режаларидан ўрин олган футболчини "Ливерпул" ва "Боруссия Д" ҳам ўз томонига оғдириб олишни ният қилишган. Бу борада омад кимга кулиб боқар экан…

"Боруссия Д" Хедирани бундеслигага қайтармоқчи
Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси раҳбарияти Германия терма жамоаси аъзоси Сами Хедирани немис бундеслигасига қайтариш ҳақида бош қотиришмоқда. BILD нашри тарқатган хабарга кўра бу трансфер яқин орада амалга ошиши мумкин экан. Чунки "сариқ-қоралар" ярим ҳимоясида бир қатор камчиликлар кўзга ташлана бошлади. Кўп йиллар давомида жамоа етакчиси бўлиб келган Себастиан Келнинг ёши ўтиб бораяпти. Илкай Гюндоган эса ўзига янги жамоа топпиш ниятида. Шуни инобатга олган Дортмундликлар "Реал" сафида тўп тепаётган ўйинчини жамоага олиб келишни кўзлашмоқда.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика