Latest news

11:33Артета: "Мен учун Деклан Райс — дунёдаги энг яхши ярим ҳимоячи"  0 10:58Кечаги учрашувда ғалабани қўлдан чиқарган Гвардиола нималар деди?  2 10:32"Шўртан"нинг икки нафар асосий футболчиси "Хоразм" йиғинида  1 10:06"Сурхон" яна бир футболчиси билан хайрлашди  0 09:40Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:18Чет эллик мутахассис Суперлига жамоасининг бош мураббийи бўлади  4 08:48Ҳусниддин Алиқулов фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  4 08:22Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди  22 02:59Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда очко йўқотди  3 02:51А Серия. "Интер" ўз майдонида "Болонья"ни мағлуб этди  1 02:44Лига 1. ПСЖ дербида "Париж"ни мағлуб этди  2 02:10Африка кубоги. 1/8 финал. Камерун ЖАРни мағлуб этди, Марокаш Танзаниядан устун келди  1 00:58Тео Эрнандес А Серияга қайтиши мумкин  0 00:30АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  45 23:24Винисиус 18 та ўйиндан бери гол уролмаяпти. Охирги гол октябрь ойининг биринчи ярмида киритилган  3

Трансфер хабарлари: Европадан дараклар… News

Трансфер хабарлари: Европадан дараклар…

Championat.asia сизни Европа матбуотида чиқаётган трансфер хабарлари билан таништиришда давом этади.
Эътиборингизга бугунги олди-сотди хабарларини тақдим этамиз. Марҳамат, амалга ошадиган ва ошиши мумкин бўлган трансфер янгиликлари билан танишиб олинг.

"Манчестер Юнайтед" Гарай билан музокара олиб бормоқда

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" жамоаси аргентиналик ёш ҳимоячи Гарайни ўз таркибига қўшиб олмоқчи.
Манкунианлар Лиссабоннинг "Бенфика" жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган ёш ҳимоячи Эзикел Гарайни сотиб олиш ниятида. Сўнгги пайтларда жуда кўплаб топ клублар назарига тушаётган ёш аргентиналикнинг Португалия пойтахтидаги дамлари тугаб бораётган кўринади. Боиси у учун курашга қўшилаётган жамоалар сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Гарайни ҳарид қилмоқчи бўлаётган жамоалар орасига "МЮ"нинг қўшилгани ҳам бундан далолат бериб турибди. Эътиборли томони шунда-ки, A Bola тарқатган хабарга кўра манчестерликлар аллақачон музокараларни бошлаб юборишган. Демак, яқин орада Гарайнинг АПЛ да пайдо бўлиши эхтимоли юқори.  

Фабио мавсум охирига қадар "Кардиф Сити"да ўйнайди

Уэльснинг "Кардиф Сити" клуби "Манчестер Юнайтед" ўйинчиси Фабиони ижарага олди, деб хабар бермоқда Daily Mail.

Уэльсликлар бразилиялик футболчини мавсум сўнггига қадар ижара олишди. "Ман Юнайтед" асосий таркибидаги ўрнини йўқотиб қўйган Фабио ўйин амалиётига эга бўлишни истамоқда. Шу боисдан бразилиялик ўйинчи "Кардиф" сафига ўтишга розилик берди. "Қизил иблислар" раҳбарияти ҳам бунга қаршилик қилгани йўқ. Энди Фабио ёзга қадар Уэльс жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

"Эвертон"га ҳужумчи зарур

Франциянинг L'Equipe нашри тарқатган хабарга кўра "Эвертон" тез орада янги ҳужумчи сотиб олади.
Манбада айтилишича, ливерпулликлар янги ҳужумчи қидириш ишларини бошлаб юборишган. Манзил эса  Франция. "Эвертон" мураббийлари асосан "Монако" сафида тўп тепаётган Эммануел Ривиер ва "Лион" форварди Александр Ласазетни диққат билан кузатишмоқда. Агар ушбу икки футболчининг ҳаракатлари жамоа раҳбариятига ҳам маъқул келадаиган бўлса, "Эвертон" тез орада музокараларни ҳам бошлаб юборишни кўзлаб турибди. Лекин воқеалар қандай ривожланишини вақт кўрсатади.

Курт Зума "Челси"да?!

Олинган сўнгги маълумоталрга қараганда, "Сент Этиен" сафида тўп тепаётган Курт Зума тез орада янги жамоа таркибига бориб қўшилиши мумкижн экан.

Зумага "Челси" ва "Интер"дек кучли клублар катта қизиқиш билдиришмоқда. TIMES нинг ёзишича Жозе Моурино бошқарувидаги жамоанинг Курт Зумага қизиқиши жиддий. Агар "Сент Этиен" рози бўлса, "аристократлар" жамоаси 19 ёшли ҳимоячини қишдаёқ ўз таркибига қўшиб олади. Аммо бу амалга ошиши қийин масала. Сабаби французлар ҳам ушбу ёш иқтидор эгасига катта умид боғлашмоқда. Аммо яна ким билади, дейсиз…

"Ювентус" етакчиларни олиб қолмоқчи

Туриннинг "Ювентус" жамоаси таркибдаги баъзи бир ижрочилар билан ўртадаги шартнома муддатини яна-да узайтириш тараддудида.

Гап жамоа етакчилари бўлмиш Андреа Пирло ва Пол Погба ҳақида бормоқда. Турин шаҳри бош жамоасининг энг кекса ва тажрибали ўйинчиси ҳисобланувчи Пирло фаолиятини Туринда давом эттириш ниятида эканини айтиб ўтганди. Погбага эса бир қатор топ клублардан таклифлар келиб тушмоқда. Аммо "Ювентус" ҳам кейинги мавсумда яхши натижаларга эришишни мақсад қилган. Шу боисдан клуб раҳбарияти жамоа етакчиларини олиб қолиш чораларини кўрмоқда. La Gazzetta dello Sport нинг берган маълумотига қараганда, томонлар аллақачон музокаралар столига ўтиришган. Кўриниб турибдики, "Ювентус" жамоа устунларини олиб қолиш орқали муваффақиятларга эришишни кўзламоқда. Кўрамиз бу амалга ошармикан…

Зохиржон Акрамхонов тайёрлади
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика