Latest news

00:03"Арсенал" бир сабабга кўра "Реал"дан Родригони сотиб ололмаслиги мумкин  0 23:20"Интер" — "Урава Ред Даймондс". Таркиблар маълум  0 23:11КЖЧ. "Боруссия Дортмунд" ва "Мамелоди Сандаунз" ўртасидаги ўйинда еттита гол урилди  0 22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  1 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  81 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  14 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1 19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  0 19:23"Реал"га Родри керак  6 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  7 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2 17:53Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"  8 17:50Мавсумдаги энг яхши ўртача томошабинлар рейтинги эълон қилинди, Жанубий Америка етакчи, "Барселона" 35-ўринда  9 17:10"Бавария" "Барселона"дан Нико Уильямсни илиб кетишга тайёрланмоқда  2

Трансфер санкциялари АПЛ клубларига ҳам қўлланилиши мумкин News

Трансфер санкциялари АПЛ клубларига ҳам қўлланилиши мумкин

Бир неча кун олдин ФИФА "Реал" ва "Атлетико"ни вояга етмаган футболчилар хариди учун 2 трансфер ойнаси мобайнида янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказишни таъқиқлаган эди.

Маълумотларга кўра, Англия чемпионати клублари ҳам ушбу санкциялар билан "сийланиши" мумкин.

Ҳозирча премьер-лиганинг қайси клуби хавф остида эканлиги номаълум, аммо "Telegraph"нинг мақоласида "Челси" тилга олинган:

"Челси" 2009 йилда Гаэль Какутани харид қилгани учун "кўклар"га икки трансфер ойнасида янги футболчи сотиб олиш таъқиқланган эди, аммо спорт-арбитраж суди бу қарорни бекор қилди.

ФИФА қонунларига кўра клуб бошқа давлат фуқароси ҳисобланувчи 3 нафар 18 ёшгача бўлган футболчини ўз сафида ўйнатиши мумкин.

2015 йилнинг ноябрь ойида Испаниянинг AS нашри Лондоннинг икки клуби ФИФА томонидан жазоланиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинган эди.

Айнан ўша маълумотлар орасида "Реал" ва "Атлетико"га ҳам санкциялар қўлланилиши борасида айтилган.

"Telegraph" мақоласида "Арсенал" номи тилга олинмаган. Шунингдек, ўша маълумотлар орасида "Реал" бош директори Хосе Анхель Санчеснинг сўзлари бўлган:

"Британ клублари билан яқиндан таниш эмасман, аммо бир қанча вақт олдин тартиб-интизом қўмитаси текширув ишларини бошлаганидан хабардорман.

Тахминимча, текширувлар учун ФИФАнинг манбалари чекланган ва ташкилот олдин бажарган ишларини такрорлаши мумкин, аммо бунинг ҳаммаси Европа даражасида амалга оширилаётгандек таассурот уйғотяпти.

Иш мобайнида инглиз клубларида танишлар орттирганман ва ФИФА уларнинг баъзиларига нисбатан текширув ишларини бошлаганини биламан, аммо қарор ва натижадан хабардор эмасман. ФИФА бутун дунёда шу ишни бажармоқчидек таассурот уйғоняпти. Яқин икки йил ичида, шунга ўхшаш кўплаб воқеалар содир бўлса керак".

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика