Latest news

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  2 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  1 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  7 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  39 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

Трагедик тарих! Бажарилган ваъда ва соврин News

Трагедик тарих! Бажарилган ваъда ва соврин

Душанба тунида "Монтеррей" 2010 йилдан кейин илк марта Мексика чемпионлигига эришди.

Жамоа финалда "Америка"ни пенальтилар сериясида 4:2 (умумий ҳисоб 3:3 бўлганди) ҳисобида мағлуб этди.

Ғалаба голидан кейин "Монтеррей"нинг барча футболчилари қувонишди, ғалабани нишонлашди, бир-бирига сувлар отишди, шампанлар очишди. Бироқ жамоа бош мураббийи Антонио Муҳаммад захира ўриндиғида ўтирганча хўмрайиб йиғлади, истаганича йиғлади. Чунки у ҳаётидаги энг асосий ваъдасини бажарганди.

Антонио ёшлигида ҳужумчи бўлган ва Аргентина ҳамда Мексикадагаи ўнлаб клубларда фаолият олиб борган. Муҳаммад "Монтеррей"да атиги 2 йилни (1998-2000) ўтказган бўлса-да, ўғли бу жамоани яхши кўриб қолганди. Ҳа, у яхши кўриб қолганди. Чунки Фарид ҳозир тириклар орасида йўқ.

Бир куни Антонио - Фаридга:

- "Монтеррей"га қайтаман ва соврин ютаман. Барчаси сенинг қувончинг учун бўлади, деганди.

Муҳаммад ўз ўғли Фаридга бир кун келиб "Монтеррей"га қайтишини ва соврин ютишини ваъда қилди. Бироқ...

2006 йилда трагик ҳодиса юз берди: Фарид автоҳалокат туфайли оламдан кўз юмди. Ўшанда машинада Антонио ҳам бор эди ва у ҳам сал қолганда оёғидан ажраларди.

Ҳодиса Германияда юз берди. Ўша пайтларда у ерда жаҳон чемпионати ўйинлари ўтказилаётганди. Фарид мундиалда Аргентина термасини кўришни истаётгани учун узоқ сафарга боришни қаттиқ истагани учун машинага ўтирганди.

Дрезден ва Франкфурт ўртасидаги йўлга келганда эса улар келаётган йўлда бегона машина катта тезликда пайдо бўлди ва... Икки машина бир-бири билан тўқнашди.

Трагедия Муҳаммаднинг оиласига қаттиқ зарба берди. Ўша пайтларда Антонио ўз рафиқаси билан тез-тез жанжаллашиб турарди. Шунингдек, бу мавзуда матбуот ҳам тез-тез овозалар чиқарарди. Ўша вақтдан буён Муҳаммад ёлғизликдан қўрқади ва бир ўзи қолишни истамайди.

Машғулотдан бўш вақтларда у ўз вақтини футболчилар билан ўтказади, уларнинг хато ва камчиликларини, ютуқларини кузатиб боради. Унинг фикрига кўра, жамоа натижаларга эришиши учун футболчиларнинг натижалари фантастик даражада бўлиши шарт эмас, асосийси - юракдан меҳнат ва бир мақсад йўлида интилиш.

Қаттиқ меҳнат эса ўз самарасини берди. Антонио 13 йил олдан берган ваъдасини бажарди.

2012 ва 2014 йилларда Муҳаммад "Тихуана" ва "Америка" билан биргаликда Мексика Клаусурасида ғолиб бўлди. Бироқ илк қадамлардаёқ ваъдани бажариш осон бўлмади: 3 йил давомида у жамоани финалгача олиб борди ва сўнгги баҳсларда мағлуб бўлаверди. Кейин эса "Сельта" бошқарувини ўз қўлига олди. 2019 йилда эса у ўз ишини якунлаш учун "Монтеррей"га қайтди.

У жамоани клублар ўртасидаги мундиалга олиб келди. Аввалига Қатарнинг "Ал Садд"и енгилди. Бироқ ярим финалда жамоа "Ливерпуль" томонидан таслим қилинди. Ёдингизда бўлса, Клопп ўша ҳаракатларини айнан Муҳаммаднинг олдида қилганди.

Жамоанинг асосий мақсади - чемпионат ғолиблиги эди. Якшанба кунида уни ғамгин ахволда кўришганди.

Муҳаммад ҳаётидаги энг муҳим ўйинида иштирок этди ва унда ғолиб бўлди. Ғалабадаги кўз ёшларни эса юқоридан  унинг ўғли жилмайиб томоша қилмоқда.

Миржалол Норматов таржимаси

Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика