Latest news

11:25Лапорта Ямаль билан шартнома ҳақида: "Ҳамма нарса келишиб олинди"  7 10:59Роналдуга кутилмаган жамоадан таклиф тушган. У клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этиши мумкин  3 10:32“Арсенал“ ёзда учта йирик трансферни амалга оширмоқчи  0 10:06Sofascore. Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 09:40Никола Лазаревич: "Рақибимизда мураббий алмашгач, ўйин услуби ўзгариб жамоа иккита ўйинда 12 та гол уришга эришди"  0 09:12“Локомотив“ “Олимпик“ни ишончли тарзда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:46Sofascore. Шомуродов “Милан“га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 08:20“Олимпико“ Клаудио Раньери билан чиройли хайрлашди  8 07:55Сергей Лушчан: "Бизга гол урилган вазиятда Азим Аҳмедовга нисбатан қоида бузилган эди. Саволларни ҳакамларга бериш керак, менга эмас"  1 07:27Суперлига. Бугун 10-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  6 06:30Суперлига. "Қизилқум" ва "Машъал" йирик ҳисобда мағлубиятга учради, "Навбаҳор" эса Тошкентда ғалаба қозонди  3 03:50ПСВ Нидерландия чемпиони бўлди  5 01:54А Серия. Чемпионлик учун курашаётган "Интер" ва "Наполи" сўнгги тур олдидан дуранг ўйнади, "Рома" ва "Ювентус"да ғалаба  36 01:06"Барселона" футболчиси клубдан кетишга яқин  6 00:20Ла Лига. "Атлетико"дан йирик ғалаба, "Реал" тўққиз киши бўлиб қолган "Севилья"ни мағлуб этди, "Барселона" эса ўз уйида "Вильярреал"га мағлуб бўлди  73

Тожикистон Осиё чемпионати финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди News

Тожикистон Осиё чемпионати финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди

7 ноябрь, чоршанба куни футзал бўйича 2014 йилги Осиё чемпионати Марказий ва Жанубий Осиё саралаш баҳслари 3-тур учрашувлари старт олди.
 Ҳақиқий жангга айланган Тожикистон ва Туркманистон терма жамоалари ўртасидаги ўйин 5:4 ҳисобида тожиклар ғалабаси билан якунига етди.

Бунгача 1-турда Қирғизистонни мағлуб этган Дамир Камолиддинов шогирдлари олти очко билан финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди.

Учрашувдан аввал кўпчилик Тожикистон терма жамоасини фаворит сифатида эътироф этганди. Бироқ 3-тур учрашуви бошида Туркманистон терма жамоаси тожикларни анча шошилтириб қўйди. 3-дақиқада Гурбангули Аширов ҳисобни очган бўлса, кейинги дақиқада Аннаев ҳисобни оширди. Орадан яна бир дақиқа ўтмасдан, Туркманистон 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди – 5-дақиқада Мансур Мамедбобоев ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Бироқ туркманлар ушбу фаоллик ва устунликни ўйин давомида сақлаб қола олишмади.

Ўйин охирига бориб, Туркманистон дарвозасини Мамедбобоевнинг ўзи ҳам ишғол қилди.

Бунгача Тожикистон терма жамоаси фақат ҳисобда ортда борди. Тожиклар 7-дақиқада, саралаш баҳслари тўпурари Хуршед Маҳмудовнинг саъи-ҳаракати билан ҳисобни қисқартиришди, 13-дақиқада Маҳмудовнинг ўзи дублни расмийлаштирди. Тайм якунланиши арафасида Шерзод Жумаев ҳисобни тенглаштирди. Шундан сўнг, иккинчи бўлимнинг 27-дақиқасигача, томонлар бир қатор хавфли вазиятларни юзага келтирганликларига қарамай, ҳисобни ўзгартира олишмади.


Фақат 27-дақиқага келиб Режепов Туркманистонни яна бир бор ҳисобда олдинга чиқди. Бироқ ушбу гол Давлатмурод Аннаев шогирдларининг ўйиндаги сўнгги голи бўлиб қолди. Режеповнинг голи киритилган дақиқанинг ўзида Мансур Мамедбобоев биринчи таймдаги хатосини ювиб, ҳисобни тенглаштирган бўлса, орадан бир дақиқа ўтиб, Шерзод Жумаев жарима зарбасидан сўнг Тожикистонни илк бор ўйинда ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Туркманистон майдонда ўйновчи-дарвозабон билан ҳаракат қилиб, Тожикистонни “қамаб қўйган” бўлса-да, ҳисобни ортиқ ўзгартира олмади.

Шундай қилиб, Ўзбекистон терма жамоасидан сўнг Тожикистон ҳам финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди. Учинчи йўлланма эгаси номи Ўзбекистон – Қирғизистон ўйинидан сўнг маълум бўлади. Туркманистон терма жамоаси ҳали ҳам Вьетнам йўлланмасини қўлга киритиш имконига эга.


Футзал бўйича Осиё чемпионати-2014 саралаш
Жанубий ва Марказий Осиё саралаш гуруҳи, 2-тур учрашувлари

7 ноябрь, пайшанба

ТОЖИКИСТОН – ТУРКМАНИСТОН 5:4 (3:3)

Голлар: Хуршед Маҳмудов (7, 13), Шерзод Жумаев (19, 28), Мансур Мамедбобоев (5, автогол, 27) – Гурбангули Аширов (3), Аннаев (4), Режепов (27).

Огоҳлантиришлар: Фирдавс Файзуллаев (11), Орзу Додхудоев (17) – Ватан Атаев (19).

Жамоа

Ў

Ғ

Д

М

Т-Н

О

1

 Ўзбекистон

2

2

0

0

15-5

6

2

 Тожикистон

3

2

0

1

17-13

6

3

 Қирғизистон

2

0

1

1

6-10

1

4

 Туркманистон

3

0

1

2

7-17

1









































Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика