Latest news

16:35Александр Исак "Ньюкасл"дан Англиянинг бошқа бир жамоасига ўтишига ишора қиляптими?  0 16:13"Атлетико"нинг ЕЧЛ доирасида "Сантьяго Бернабеу"га сафарлари статистикаси  5 15:51Футзал. Ўзбекистон кубоги. Иккинчи давра баҳслари Жиззах ва Андижонда ўтказилади  0 15:32"Реал" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисини кузатмоқда  0 14:56"Арсенал" "Лилль" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 14:37Суперлига-2025. Жасур Ҳасанов, Суҳроб Султонов, Артём Филипосян, Александр Лобанов ҳеч қайси клуб қайдномасига кирмади   4 14:14"Атлетико" "Ливерпуль" етакчиларидан бирини ўз сафида кўрмоқчи  2 13:45Рафинья фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 13:26"Барселона" Гёкерешни қанчага сотиб олиши мумкинлиги маълум бўлди  0 12:59Вальверде - "Реал"нинг ЕЧЛда "Атлетико"га қарши ўйин қайдномасига киритилди. Хавбек мушакларидаги ноқулайлик туфайли 2 та ўйинни ўтказиб юборганди  2 12:40"Ал Ҳилол"нинг Ўзбекистон клубларига қарши ўйинлари тарихи  15 12:22"Милан" жамоа етакчиларидан бири билан шартномани 2030 йилга қадар узайтирди  1 12:18"Андижон"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси маълум  1 11:58"Арсенал" "Атлетико"нинг собиқ спорт директори Бертани тайинлаши мумкин. Келишув март ойида тузилиши режалаштирилган  0 11:35"Бавария" ёзда Команни 35-45 млн еврога сотмоқчи. Вингерга "Арсенал" ва Саудия клублари қизиқмоқда  1

Тўхтахўжаев ва Турсунов юбилей ва бир қатор футболчилар дебют остонасида News

Тўхтахўжаев ва Турсунов юбилей ва бир қатор футболчилар дебют остонасида

Бугун Амманда кечадиган ўйин нафақат миллий терма жамоамиз учун муҳим, балки футболчиларимиз учун ҳам алоҳида аҳамият касб этишини айтиб ўтиш керак.
Боиси икки нафар ўйинчимиз миллий терма жамоадаги юбилей учрашувини ўтказишга яқин турибди. Гап шундаки, ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаев ва ярим ҳимоячи Санжар Турсуновнинг шахсий статистикасига эътибор қаратадиган бўлсак, уларни бунгача миллий жамоамиз сафида 29та ўйинда иштирок этганини кўриш мумкин. Демак, бугун катта эхтимол билан Иорданияга қарши кечадиган баҳсда бу футболчилар ўзларининг 30-юбилей учрашувларини ўтказиши мумкин.  

Тўхтахўжаев шу кунгача 29 та ўйин ўтказиб, 2271 дақиқа миллий терма жамоамиз манфаати учун майдонда жавлон урган бўлса, Турсунов 29та ўйинда 1871 дақиқа ҳаракат қилган ва 5 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол этишни уддалаган.

Шунингдек бугунги ўйин Александр Лобанов, Элдор Суюнов, Дилшод Жабборов, Владимир Козак, Жамшид Искандеров, Егор Кримец ҳамда Игорь Сергеев каби футболчиларимиз учун ҳам муҳим ўрин тутади. Сабаби миллий терма жамоамизнинг Амманга йўл олган делегация таркибида бўлган ушбу ҳамюртларимиз Иордания билан бўлажак ўйинда миллий термамиз либосидаги дебют учрашувини ўтказиши кутилмоқда.

Футболчиларимизга Иордания билан ўйинда омад тилаган холда, уларнинг ҳар бири учун дебют муваффақиятли якун топишини тилаб қоламиз.

Исломбек Рустамбеков 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика