Latest news

18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  0 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  2 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  0 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  2 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  4 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  5 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  4 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  11 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  2 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  6

Тўхтахўжаев 10 минг доллар жарима тўлайди News

Тўхтахўжаев 10 минг доллар жарима тўлайди

Шу йилнинг 29 ноябрь куни Осиё Футбол конфедерацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда 39 та вазиятга нисбатан чора кўрилди. Жазо олганлар орасида Ислом Тўхтахўжаев ҳам бор.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Тошкентнинг “Локомотив” клуби ҳимоячиси шу йилнинг 26 сентябрь куни Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ўтказилган 17-Осиё ўйинлари доирасидаги Саудия Арабистонига қарши ўтказилган учрашувдан сўнг бош ҳакамни ҳақорат қилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг 57-моддасига биноан Ислом Тўхтахўжаев айбдор деб топилди ва унга терма жамоа миқёсида 4 та ўйинлик дисквалификация жазоси тайинланди. Шунингдек, ҳимоячи Кодекснинг 15.3- моддасига кўра, 10 минг АҚШ доллари миқдорида жарима ҳам тўлайди.

Ушбу сумма жазо эълон қилинган кун (29 ноябрь)дан эътиборан бир ой ичида ОФК Тартиб-интизом қўмитаси ҳисоб-рақамига ўтказилиши шарт. Агар бу каби ҳолат қайта такрорланса, жазо даражаси янада кескинлаштирилади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика