Тўхтахўжаев: "Турнирдаги иштирокимизни қониқарли деса бўлади"
14 sep 2016 12:13
News
Тўхтахўжаев: "Турнирдаги иштирокимизни қониқарли деса бўлади"
"Ал-Айн" қарши ҳужумда ўйнади. Бизга бу баҳсда кўпроқ омад етишмади деб ўйлайман.
Ўнг қанотда ўйнашимга келадиган бўлсак, мураббийнинг қарорини ҳурмат қиламан ва у айтган жойда бор кучим билан ўйнашга ҳаракат қиламан.
Артур билан бир-биримизни тушуниб ўйнашимизга рақиб ҳалақит қилди деб ўйлайман. Келажакда Геворкян билан ажойиб ўйин кўрсатишга умид қиламан.
Турнирдаги иштирокимизни қониқарли деса бўлади. ОЧЛнинг жорий мавсумидан олдин бизга гуруҳдан чиқиш вазифаси қўйилган эди. Биз буни уддаладик. Финалга чиқишга ҳаракат қилган эдик, аммо бу мақсадга эриша олмадик.
Бу мағлубият Ўзбекистон чемпионати ўйинларига таъсир қилмайди деб ўйлайман. Энди бор эътиборни миллий биринчилик баҳсларига қаратамиз. Асосий мақсадимиз - Чемпионатда ғолиб бўлиш ва Ўзбекистон Кубогини қўлга киритиш" - дейди Тўхтахўжаев.
Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди
Comments