Latest news

11:38"Ман Сити" хавбеки Эчеверри бошқа клубларга ҳам қизиқ. "Байер"даги ижара ўйин амалиёти етишмаслиги сабабли бекор қилиниши мумкин  0 11:26"Ғазалкент" футбол клуби қайтди   0 11:14Тер Штеген қишда "Барса"ни тарк этишни режалаштирмаяпти. Нега?  0 10:49А Серия президенти: "Милан" — "Комо" учрашуви Австралияда ўтказилади  0 10:32U-22 Осиё чемпионати-2013. Антирекордчи Ўзбекистон, голни нишонлашда жароҳатланган мураббий ҳамда чилим чекиш туфайли шифокорсиз қолган жамоа тўғрисида ҳикоя қиламиз   2 09:52Дания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Оге Харейде вафот этди  0 09:00Каррагер: "Салахнинг хатти-ҳаракати ҳақиқий шармандалик эди"  5 08:37Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сардори "Нефтчи"га ўтди  11 08:00Бруну Фернандеш: "Менда иккита яхши таклиф бор эди"  3 07:30Невеш АПЛга қайтиши мумкин  1 06:36Мундиал тарихи. Пора эвазига иштирокчи бўлган чемпион, Фаластин номидан қатнашган Исроил ҳамда фашизм тарғиботига айланган турнир ҳақида ҳикоя қиламиз  2 02:59Конференциялар лигаси. "Фиорентина" ютқазди, "Пэлас"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 01:58"Наполи" Италия Суперкубоги финалида!  3 01:29Бастони "Барселона"нинг қизиқишлари ҳақида гапирди  1 00:59Зидан "Реал"га қайтмоқчи эмас  1

Тоттининг ўша машҳур селфиси ёдингиздами? News

Тоттининг ўша машҳур селфиси ёдингиздами?

Франческо ўша учрашувдаги воқеалар ҳақида айтиб берди.

Бундан тўрт йил аввал, яъни 2015 йил 11 январь санаси "Лацио"га қарши Рим дербисидаги тўқнашув. 

"Биринчи бўлимда мен жуда ёмон ўйнадим, худди шундай таърифни бутун жамоамизнинг ўйинига берсак бўлади. Натижада, биринчи бўлимдан сўнг – "Лацио" 2:0 ҳисобида олдинда борарди. Агар Гарсия мени алмаштирганда, унга бир оғиз эътироз билдирмасдим.  

Лекин Руди ва ёрдамчиси Фред биргаликда мен билан суҳбатлашишга қарор қилишди. Ўйин режаси, ким қайси вазиятда қаерга югуриши акс этган чизмада, фақатгина 10-рақамнинг "стрелкалари" йўқ эди. "Жарима майдонидан чиқма, Франческо, – деди мураббий. – Майдон бўйлаб югуриб юришга кучинг етмайди, аммо жарима майдони ичида сен нимадир қила оласан. Тўпни қидирма, уни сенга етказиб беришсин".

Бу кўмаклашиш ҳақидаги гап, лекин шу билан бирга менга катта маъсулият юкларди. Кийиниш хонасидан чиқиб келиб, майдонга тушдим ва дарвозабонлар мураббийи Гвидо Наннига имо қилиб, режа ҳақида маълум қилдим.

Строотман тўпни ҳаводан етказиб бергач, тезкор гол уришга муваффақ бўлдим. "Лацио" ҳимояси мени кўздан қочирди, ҳеч ким мен узоқ бурчакда, Радунинг ортида ёлғиз қолиб кетганимни сезмай қолди. Энг қизиғи, орадан 15 дақиқа ўтгач, вазият худдики такрорланди. Бу сафар тўпни Холебас ошириб берди ва Цана ва Радунинг ўртасида турганимда тўпга етиш, ҳамда зарба бериш учун йиқилаётиб зарба беришимга тўғри келди. Осон бўлмаганди. Келинг, очиқчасига айтай, жуда мураккаб гол! Бундай ҳолатда зарба беришни футбол мактабларида ўргатишмайди, бунда координацияни сақлаб қолиш жуда муҳим.

Биринчи гол мени Рим дербиси тарихида тўпурарлар пойгасининг биринчи поғонасига олиб чиқди. Иккинчиси - хайрлашув голи бўлди.

Бу менинг Рим дербисидаги сўнгги голим эди. Мен томон югураётган Гвидога кўзим тушди, у расмга тушиш дастурига кириб қўйилган телефон билан югураётган. Курва Суд ("Рома" мухлислари гуруҳи номи) ақлдан озаётганди, ҳозир мухлислар югуриш йўлакларига тушиб кетадигандек эди. Мен уларни кадрга олдим ва унинг бир четида ўзим ҳам акс эттим, табассум қилишимни кимдир келиб илтимос қилишига ҳожат қолмади. Клац ва сурат тайёр", - Тотти.

Франческо Тотти ўша машҳур селфига тушганига 4 йил бўлди.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика