Тотти: "Мен ҳеч қачон "Рома"га муаммо бўлмаганман ва бўлмайман ҳам"
01 may 2015 14:18
News
Тотти: "Мен ҳеч қачон "Рома"га муаммо бўлмаганман ва бўлмайман ҳам"
"Рома" ҳужумчиси Франческо Тотти "Фейсбук" орқали клуб у билан шартномани узайтиришдан бош тортаётганини ҳақидаги миш-мишларни рад этди.
"Бир нарсани аниқлаштириб олмоқчиман. Мен ҳеч қачон шартнома шартларини ўзгартиришни сўрамаганман. Клуб раҳбарлари билан келишиб ишлаймиз. "Рома" шарафини ҳимоя қилаётганимдан ғурурланаман. Мен ҳеч қачон "Рома"га муаммо бўлмаганман ва бўмайман ҳам. "Бўрилар" формасида майдонга тушадиганларни майдонда, захира ўриндиғида ва хаттоки трибунадан ҳам қўллаб тураман. Мен жамоага доимо энг яхши ниятларни тилаганман" - дейди Тотти.
Тотти бу мавсум А Сериянинг 23та учрашувида майдонга тушиб, 5та голли пас берди ва 6та голга муаллифлик қилди.
Link :
Source : championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments