Latest news

15:40"Эюспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  4 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  4 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  1 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  2 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  3 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  4 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  1 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  3 10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  45 10:05Илёс Зейтуллаев: "Жамоам борини бериб ҳаракат қилмоқда"  0 09:40Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  3 09:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  99

Тотти энг яхши жамоадоши ким бўлганини ошкор қилди News

Тотти энг яхши жамоадоши ким бўлганини ошкор қилди

"Рома" жамоаси сардори Франческо Тотти ўзи билан ўйнаган футболчилар орасидан энг яхши жамоадоши номини айтди.


- Мен Антонио Кассанони танлардим. Чунки биз майдонда Антонио билан яримта сўз орқали бир-биримизни жуда яхши тушунардик. Майдондан ташқарида ҳам муносабатларимиз жуда қалин бўлган. Антонио Кассано бу нафақат Италия футболидаги энг яхшилардан бири, балки Европа футболида ҳам ўз ўрнига эга бўлган. Кассано бу ҳақиқий иқтидор эгаси эди.

Шунингдек, мен Батистута ва Монтелла билан ҳам биргаликда тўп тепганман. Бу футболчилар тарих яратишган. Шу боис уларни унутиб қўйиш адолатдан бўлмайди. Батистута ва Монтелла билан биргаликда ўйнаш бу ҳақиқий завқ эди. Бу икки футболчилар билан бир жамоада ўйнаш бахтига муяссар бўлганимдан жуда хурсандман.

Мураббийлар масаласига келадиган бўлсак, унда Земанни алоҳида таъкидлайман. Ушбу мутахассис билан жуда яхши муносабатда бўлганмиз. Очиқ айтадиган бўлсам, мен ҳеч бир мураббий билан тортишиб қолмаганман. Чунки мен доимо мураббийлар айтган ишни, талаб қилган машқларни тўлиқ бажарардим. Мураббийларни барчасини бирдек ҳурмат қилганман. "Рома"да ҳеч бир мураббий мени деб ишдан ҳайдалмаган.
Клуб ҳар доим мустақил иш юритган.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика