Latest news

08:46Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди»  7 08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  5 07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  10 07:37БАА чемпионати. «Шабаб Ал Аҳли» меҳмонда мағлуб бўлди. Ғаниев захирадан майдонга тушди ва ассист қайд этди  0 04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   9 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   2 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   0 04:25U-23 Осиё кубоги. Вьетнам - Кувайт 3:1   0 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" пенальтилар сериясида "Ман Сити"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди! Финал остонасидаги рақиб - "Бавария"  392 01:56ЕЧЛ. Киммихнинг голи "Бавария"ни ярим финалга олиб чиқди  32 01:00"Манчестер Юнайтед" форварди ёзда клубни эркин агент мақомида тарк этади  2 23:54Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик"  0 23:35U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Малайзия 2:0   1 23:24ОЧЛ. "Ал Айн" кутилмаганда ярим финалнинг илк ўйинида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этди  18 23:22"Манчестер Сити" — "Реал". Таркиблар маълум  29

"Тоттенхэм"нинг янги стадиони ҳақида (ФОТО+Видео) News

"Тоттенхэм"нинг янги стадиони ҳақида (ФОТО+Видео)

Футбол - жуда катта фойда олиб келувчи ўйин, бошқачароқ айтадиган бўлсак, бизнес.

Бугунги кунда дунёнинг етакчи клублари турли хил йўллар билан даромад манбаларини кўпайтириб боришмоқда. Клуб даромадини оширувчи йўллардан бири жамоа стадиони сиғимини оширишдир. Лондоннинг "Тоттенхэм" жамоаси янги стадион қуришни қўшимча фойда учун навбатдаги қадам сифатида ташлади. "Шпорлар"нинг айни пайтдаги уй ареналари ҳисобланган "Уайт Харт Лейн" 36310 нафар мухлисни ўз бағрига сиғдира олади. Янги қурилаётган иншоот эса 61461 мухлисга мўлжалланган. Қурилиш ишлари аллақачон бошлаб юборилган.

2015 йилнинг июль ойида "Тоттенхэм" Америка футбол лигаси (НФЛ) билан 10 йиллик шартнома тузгани борасида расман эълон қилди. Ушбу шартноманинг асосий бандларидан бирида ҳар йили НФЛнинг иккита ўйини "Тоттенхэм"нинг янги стадионида ўтказилиши кўрсатилган. Ҳа, лондонликларнинг янги ареналари футбол ва америка футболи учрашувлари учун мўлжалланган бўлади. Демак, 2018 йилдан бошлаб 10 йил давомида ушбу майдонда НФЛнинг 20та учрашуви ўтказилади.



Даниэль Леви ("Тоттенхэм" кенгаши раиси): "Бизда иккита майдон бўлади. Суньий қопламали майдон НФЛ ўйинлари учун, табиий чимли майдон эса футбол беллашувларига мосланади. Бу ҳолат бизни бир қатор ортиқча муаммолардан қутқаради. Албатта, қурилиш футбол учрашувларини ўтказиш шароитларини ёмонлаштирмайди".

Ушбу лойиха учун туманда 3 ярим минг иш жойи ташкил этилди. Стадионнинг қурилишига 450 миллион фунт стерлинг атрофида маблағ сарфланиши кўзда тутилган. Лекин, қатор қўшимча ҳаражатларни ҳам қўшса, арена 750 миллион фунтга тушиши мумкин.

Кўриб турганингиздек, Лондон клуби учун ҳаммаси ажойиб тарзда давом этмоқда. Лекин, бу жараён бош мураббий Маурисио Почеттинони бироз ҳавотирга солиб қўйди.

Маурисио Почеттино ("Тоттенхэм" бош мураббийи): "Бу ҳақиқат, стадион қурилиши бизнинг янги футболчиларни сотиб олиш имкониятларимизни чеклаб қўяди. Бундай ҳолатда, "Манчестер Юнайтед", "Челси", "Манчестер Сити", "Арсенал", "Ливерпуль" каби жамоалар бизга нисбатан устунликка эга бўлишади. Лекин, бу бошқа тарих. Етакчи клублар билан рақобатбардош ҳолатда қолишимиз учун ақлли қарор қабул қилишимиз зарур".

"Тоттенхэм" янги стадионга 2018 йилда кўчиб ўтади, 2017-2018 йилги мавсумни клуб "Уайт Харт Лейн"да эмас бошқа стадионда ўтказади.

"Тоттенхэм" янги стадионининг 3D макети

TAS-IX


Янги стадионда трибуна остига кириб кетадиган ҳаракатланувчи майдон бўлади. Унинг ишлаш принципи:

 

Янги стадион қурилиш ишларининг кетма-кетлиги:

2015 йил, Март:

2016 йил, июль:




Хориж манбалари асосида Толибжон Қосимов тайёрлади

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика