“Тоттенхем“ сардори Почеттино билан шахсий учрашув ўтказди
25 nov 2019 13:17
News
“Тоттенхем“ сардори Почеттино билан шахсий учрашув ўтказди
“Тоттенхем“ сардори Харри Кейн Маурисио Почеттинонинг бош мураббийлик лавозимидан четлатилиши ҳақида гапирди.
Футболчининг сўзларига кўра, у мутахассис билан истеъфога чиққандан кейин шахсий учрашув ўтказган.
“Мен у билан кўришишни хоҳладим. Янги мураббий келишидан олдин у билан кўришиш жуда ёқимли бўлди. Янгиликни эшитгач, жамоа шокка тушди, кейин воқеалар жуда тез содир бўла бошлади.
Энди бизни футбол тарихидаги энг яхшиларидан бири бўлган мураббий бошқаради. Бошимизни тик тутиб, диққатли бўлишимиз керак" - дейди Кейн.
Эслатиб ўтамиз, Почеттино 2014 йилдан буён “Тоттенхем“ клубини бошқариб келган. Аргентиналик 19 ноябрь куни ишдан бўшатилди, унинг ўрнига Жозе Моуринью тайинланди. Почеттино раҳбарлиги остида лондонликлар ўз тарихларида биринчи марта Чемпионлар Лигаси финалига этиб келишди ва “Ливерпуль“га ютқазишди.
Link :
Source : Goal
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments