Latest news

14:31АПЛ форварди Англиянинг 8 та клубида қизиқиш уйғотди  1 14:00"Манчестер Сити" "Рома" ўйинчиси учун 50 млн евро беришга тайёр  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Мактоминейни қайтариш устида ишламоқда  5 12:15Суперлига. 1-тур ўйинларининг бошланиш вақти маълум  9 11:58Уго Фернандес — "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 11:30Горецка ёзда "Арсенал"га ўтишга қизиқмоқда  3 10:30Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мураббийи Сергей Чигодаев: "Финалга чиқиш учун исталган рақибни ютишимиз керак"  7 09:50"Металлург" яна 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 09:25Назорат учрашуви. "Сўғдиёна" "Пари НН"га йирик ҳисобда енгилди  0 08:50Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  105 08:25"Бухоро" назорат учрашувида Грузия клуби билан дуранг ўйнади  0 07:52Футзал клублари учун хушхабар: ОФК тўхтаб қолган мусобақани қайта тиклаш режасини тузяпти  4 03:56Бундеслига. "Боруссия Д" "Майнц"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:50А Серия. "Милан" Модричнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Пиза" устидан ғалаба қозонди  4 03:45"Челси" Англия кубоги доирасида "Халл Сити"ни осонлик билан мағлубиятга учратди. Нетудан хет-трик  2

"Тоттенхэм" ҳимоячиси мураббийни танқид қилди News

"Тоттенхэм" ҳимоячиси мураббийни танқид қилди

"Тоттенхэм" ҳимоячиси Серхио Регилон "шпорлар" бош мураббийи Анге Постекоглуни уни ижарага юборгани учун танқид қилди.

Футболчи Лондон клубини тарк этишни истамаган.

"Нега бундай бўлганини ҳали ҳам тушунмаяпман. Мавсумолди йиғинда жуда бахтиёр эдим, Постекоглу ҳам мендан рози эди. Одатдагидек учрашувларда қатнашдим.

Мавсум бошланишидан бир ҳафта олдин мен Постекоглуга мурожаат қилдим ва савол бердим: "Мени клубда кўришни хоҳлайсизми?" У жавоб берди: "Ҳа, мен сенга ишонаман." 

Эртаси куни менга жамоа билан машғулот ўтказмасликни айтишди, ғалати ҳолатга тушдим. "Тоттенхэм"да ўйнашим мумкинлигини биламан, лекин афсуски, футболчилар кўп жиҳатларни назорат қила олмайди. Мен захира ўриндиғида ўтиришни хоҳламайман.

27 ёшдаман, футболчилик фаолиятим абадий давом этмайди. Сизга бир кун аввал "ҳа" деб турган мураббий эртаси куни "йўқ" деса, буни тушуниш қийин. Менимча, бу футбол билан боғлиқ сабаблар туфайли эмас", – деди футболчи.

Регилон айни пайтда ижара асосида "Брентфорд" шарафини ҳимоя қилмоқда. Испаниялик футболчи мавсумнинг биринчи ярмини "Манчестер Юнайтед"да ўтказди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика