Latest news

10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  1 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  6 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  1 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  9 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  13 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  33 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  3 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  37

"Тоттенхэм" футболчилари Контенинг кетишини кутмоқда News

"Тоттенхэм" футболчилари Контенинг кетишини кутмоқда

Футболчилар мураббий ёзда ўз лавозимини тарк этади деб ҳисоблайди.

18 март куни "шпорлар" "Саутгемптон"га қарши учрашувда 3:1 ҳисобида олдинда бориб, 3-қўшиб берилган дақиқада ғалабани бой берди. Бундан кейин интервьюда "Тоттенхэм" устози футболчиларни танқид қилиб, уларни худбин деб атади.

"Sky Sports"нинг ёзишича, "Тоттенхэм"нинг кўплаб футболчилари янги мавсумда янги мураббий қўл остида ишлашга тайёрланяпти. Уларнинг фикрича, Контенинг клубдан кетиши – вақт ҳукмидаги масала.

Футболчилар омадсизлик ва натижа учун жавоб беришга тайёрлар, аммо Конте ўйинчиларни худбин деб, чегарадан чиқди деб ҳисоблашмоқда.

Терма жамоалар ўйини туфайли юзага келган танаффусда "Тоттенхэм" раҳбари Дэниэл Леви ҳиссиётларга берилиб, кескин фикрлар билдиргани учну Контега нисбатан санкция қўллаш ёки қўлламаслик бўйича қарор чиқаради.

Эслатиб ўтамиз, "Тоттенхэм" АПЛда 28 ўйинда 49 очко тўплаб, 4-ўринни эгаллаб турибди. "Ньюкасл"да иккита ўйин кам ва 47 балл мавжуд.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика