Latest news

12:32"Манчестер Юнайтед" "Реал" ярим ҳимоячисига эътибор қаратди  1 12:02Кевин Амаро: "Ўзбекистон - биз учун сирли жамоа"  0 11:29"Ювентус" Сандро Тонали учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  0 10:55Англиялик футболчи одам ўлдиргани учун қамоқхонада ўтириб чиқиб, собиқ жамоасига қайтди  2 10:30Marca нашри "Реал Мадрид"нинг шорт-листидан ўрин олган уч нафар ҳимоячи номини эълон қилди  2 10:02Футзал. "Сурхон" ва "Нефтчи"да мағлубият. "Бунёдкор" рақибига 8 та гол урди  0 09:33"Олтин тўп" соҳиби: "МЮ - футболчилар қабристонига айланиб қолди"  3 09:05"Реал Мадрид" юлдузи ҳам жароҳат олди  3 08:36"Барселона" футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  2 08:14Сон Хин Мин рекорд ўрнатди  7 07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  2 01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  3 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  7 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  3 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0

"Тоттенхэм", "Бавария" ва "Реал" каби жамоаларни нима бирлаштириб турибди? News

"Тоттенхэм", "Бавария" ва "Реал" каби жамоаларни нима бирлаштириб турибди?

Европанинг энг кучли топ-5 рўйхатидаги миллий чемпионатларда чемпионат қизғин паллага кириб бормоқда.


Кучли-бешликда мағлубиятга учрамай келаётган жамоалар билан таништириб ўтамиз.


Англия премьер лигасининг 10-тури ортда қолди. Ушбу чемпионатда ҳали мағлубият нималигини билмай келаётган жамоа "Тоттенхэм" ҳисобланади.

Маурисио Почеттино бошчилигидаги "шпорлар" ҳозиргача ўтказилган 10 та ўйиндан бештасида ғалаба нашидасини суришган бўлса, қолган 5та баҳсда дуранг қайд этишган. Турнир жадвалида ҳам муносиб тарзда 5-поғонада боришмоқда.

Италия А Сериясидаги барча жамоалар 11-турга келиб мағлубият аламини татиб кўришга улгуришган.


Испанияда эса Зинедин Зидан бошқарувидаги "Реал" майдонни боши эгик ҳолда тарк этмаётган ягона жамоа саналади.


Францияда ҳам фақатгина биргина жамоа ҳали мағлубиятга учрамаган. Ҳозир барчанинг ҳаёлига ПСЖ келиши мумкин, йўқ, адашдингиз. Марио Балотелли тўп сураётган "Ницца"ни ҳозирча мағлуб этадиган жамоа топилмаяпти. "Ницца" ўтказилган 11 ўйиннинг 9тасида ғалаба қозонган ва 2 маротаба дуранг ўйнаган. Турнир жадвали карвонбошиси ҳам айнан "Ницца" жамоаси бўлиб турибди.


Бундеслигада ҳали мағлубиятга учрамаган жамоалар сони бошқа лигаларга нисбатан анча кўп. Германия чемпионатининг 9-туридан сўнг "Бавария" билан биргаликда дебютант "Лейпциг" ҳамда 29 ёшли бош мураббий Юлиан Нагельсманн бошқараётган "Хоффенхайм" мағлубиятсиз серияни давом эттиришмоқда.


Ушбу жамоалар мос тарзда 1, 2 ва 3-ўринларни банд этиб туришибди.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика