Latest news

01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  1 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  4 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  3 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  4 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  5 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  2 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2

Тошкентнинг “Ливерпуль” жамоаси Янги йил байрамини нишонлади News

Тошкентнинг “Ливерпуль” жамоаси Янги йил байрамини нишонлади

Бугун, 28 декабрь куни пойтахтимиздаги “Бухоро” ресторанида “Ливерпуль-Гол” болалар футбол клуби аъзолари 2013 йил якунларига бағишланган ўзларининг тантанали тадбирини ўтказишди.
2009 йили ташкил этилган “Ливерпуль-Гол” болалар футбол клуби бу йил Тошкент шаҳар болалар-ўсмирлар биринчилигида 2-дивизионда умумжамоа ҳисобида ғолибликни қўлга киритди. Шу муносабат билан бугунги байрам маросимида клубнинг учта тоифасидаги гуруҳ футболчиларига ғолиблик учун эсдалик совғалари ҳамда фахрий ёрлиқлар топширилди.

Ўз вақтида Азизбек Ҳайдаров, Азиз Ибрагимов, Александр Лобанов каби ҳозирда таниқли бўлган йигитларни тарбиялашган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Анвар Ўринов, Миржамил Ғуломов каби мутахассислар Тошкентдаги “Ливерпул”нинг раҳбарлари саналишади. Улардан ташқари, ўтмишдаги машҳур ўйинчилар – Дилмурод Назаров, Самандар Акбаров, Рустам Яралиев, Асад Расулов ҳамда Отабек Қодиров шу даргоҳда болаларга футбол сирларини ўргатишмоқда.

Бугунги тадбирда 2013 йилги Тошкент шаҳар чемпионати 2-дивизионида ғолибликка эришган қуйидаги гуруҳлар тақдирланишди: 2001-2002 йиллар (мураббий Самандар Акбаров), 2000 йиллар (мураббий Миржамил Ғуломов) ҳамда 1998-1999 йиллар (мураббий Дилмурод Назаров).
Улуғбек Мирзаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика