Latest news

12:48"Ливерпуль" ўз футболчиси билан хайрлашишга тайёр  0 12:18Шикка "Арсенал", "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" клублари қизиқмоқда  0 11:49Эшитдик-да! Ўзбекистон U-14нинг немис мураббийи терма жамоа билан Арманистонга бормади  1 11:23"ПСЖ галактикосдан қутулиб, ҳақиқий жамоага айланди. У финалга лойиқ эди. Энрике EЧЛда ҳеч ким юк бўлмаслиги кераклигини тушунади". Харгривс парижликлар таркиби ҳақида  26 10:49"Ал Ҳилол" АПЛдан мураббий олиб келмоқчи  1 10:20Элдор Шомуродов – А Серия 35-тур рамзий терма жамоасига киритилди  11 10:00Бразилия Осиё чемпионати финалчисини аяб ўтирмади  0 09:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  13 09:16"Бухоро" ҳали бери ўз майдонида ҳаракат қилмайдими? Лига Бухоро футбол академияси майдони юзасидан хавотирда  7 08:50Энрике Артетанинг гапларига жавоб қайтарди  19 08:27Ярим финалда мағлуб бўлган Артета нималар деди?  23 07:45Пролига. Бугун биринчи давранинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:10ЕЧЛ. ПСЖ "Арсенал"ни мағлуб этиб, Чемпионлар Лигаси финалига чиқди  4 01:54ЕЧЛ. ПСЖ ўз уйида ҳам "Арсенал"дан устун келди ва финалга йўл олди!  124 01:02Саудия Арабистони. Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" ўз майдонида Бензема ўйнаётган "Ал Иттиҳод"га мағлуб бўлди ва 4-ўринга тушиб кетди  12

Тошкентда Сергей Арутюнов хотирасига бағишланган халқаро турнир ўтказилмоқда News

Тошкентда Сергей Арутюнов хотирасига бағишланган халқаро турнир ўтказилмоқда

Ўзбекистон Футбол Федерацияси болалар ўртасида ўзбек футболи собиқ арбоби Сергей Артёмович Арутюнов хотирасига бағишланган халқаро турнир ташкил этди.

2 ноябрь куни старт олган ушбу мусобақа илк бора ўтказиляпти. Халқаро мақомга эга бўлган бу турнирда 2005 йилда таваллуд топган болалардан ташкил топган 8 жамоа иштирок этмоқда. Улар – “Бунёдкор” (Тошкент), “Пахтакор” (Тошкент), “Металлург” (Бекобод”), “Локомтив” (Тошкент), СДЮШОР (Қозоғистон), “Қайрат” (Қозоғистон), “Урал” (Россия) “Спартак” (Тошкент).

Мусобақа 6 ноябрга қадар давом этади.

Таъкидлаш керакки, Ўзбек футболи фидоийларидан бири — 1922 йилнинг 15 март куни таваллуд топган Сергей Арутюнов 2015 йил, 93 ёшида вафот этган эди.

Арутюнов 1940 йилдан бошлаб “Динамо” сафида тўп сурган ва жамоаси билан Ўзбекистон чемпионлиги ва мамлакат кубоги соҳиби бўлган. Кейинчалик фаолиятини Тошкентнинг “Спартак” жамоасида давом эттирган.

Футболчилик фаолиятини якунлагач эса аввал ҳакамлик қилан, сўнгра мураббийлик билан шуғулланган. Арутюнов 1953 йилда Москвадаги мураббийлар тайёрловчи Олий мактабни тамомлаган. 1956 йилда “Пахтакор” футбол мактаби ташкил қилиниб, Арутюновни у ерга ишга таклиф этишди. Ушбу мактаб Геннадий Красницкий, Биродар Абдураимов, Ҳамид Раҳматуллаев, Станислав Стадник каби истеъдодли футболчиларни тарбиялади.

1962 йилда Сергей Арутюнов “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий” унвонига сазовор бўлган.

1998 йилда Францияда бўлиб ўтган Жаҳон Чемпионатида Сергей Арутюновга ФИФА олтин медали топширилган. У, шунингдек, Ўзбекистон Футбол Федерацияси кўкрак нишони соҳибларидан бири эди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика