Latest news

12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  0 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  0 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  4 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  2 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  26 10:23"Бавария" Англия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  1 09:56Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман"  20 09:20Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди  0 08:59ФИФА президенти яна бир бор Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди  3 08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0 07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  7 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  6 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0

Тошкентда майдон муаммоси News

Тошкентда майдон муаммоси

Сифатли футбол учун сифатли майдон керак.

1-19 июнь кунлари Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионатига мезбонлик қилди. Жами 4та стадионда 32та учрашув ўтказилди. "Бунёдкор" ва "Пахтакор" 19 кун ичида 9тадан ўйинни қабул қилган бўлса, "Локомотив" стадиони 11 кунда 8та, Қаршидаги "Насаф" марказий ўйингоҳи эса бир ҳафтада 6та беллашувга мезбонлик қилди.

Мусобақани яхши ўтказиб олдик. U-23 терма жамоамиз финалга қадар бориб, мухлисларга хушкайфият улашди. Анчадан бери берма жамоага бу қадар юқори қизиқишни кўрмагандик. Осиё чемпионати якунига етгач, Суперлиганинг 2та тури ўтказилиб, шу билан жамоалар биринчи даврани якунлаб ёзги танаффусга чиқишди. 

Август ойи бошида иккинчи даврага старт берилди ва шу билан бирга майдон муаммоси ҳам юзага чиқди. Ҳозир Тошкентда маза қилиб футбол ўйнаса бўладиган яхши майдон қолмади ҳисоб. Балки "Пахтакор" майдони ҳамон ўз ҳолатини сақлаб тургандир, лекин "Локомотив" ва "Бунёдкор" майдонлари ҳақида бундай деб бўлмайди. 

ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев ўз телеграм каналига "Бунёдкор" майдонининг бугунги суратини қўйди. Чим буткул олиб ташланган, афтидан яна янги чим ётқизилади, бу дегани камида бир йилга майдон кетди. Шунинг учун ҳам бугун бўлиб ўтадиган "Бунёдкор" - "Қизилқум" учрашуви "Локомотив" стадионида ўтказилади.

Фото манбаси: Диёр Имомхўжаев телеграм канали


"Локомотив" майдони ўтган йил Чемпионлар лигаси Шарқ минтақаси ўйинларидан жабр чекканди. Ўшанда ҳам кетма-кет 8тача учрашув ўтказилганди. Орадан бир йил ўтиб U-23 Осиё чемпионати ўйинларини қабул қилди. Майдонга деярли дам берилмади. Шунинг учун ҳозирги пайтда майдон ҳолатини идеал деб бўлмайди. 

Тошкентда яна бир яхши стадион бор: майдони идеал ҳолатда бўлган (фақат ҳозир эмас) ТТЙМИ стадиони. Афсуски, бу стадион майдонини ҳам мақтаб бўлмайди. U-21 биринчилигидан ўрин олган "Локомотив" - "Қизилқум" учрашуви 4 август куни шу ерда бўлиб ўтиши лозим эди, бироқ майдон туфайли ўйин Қибрайдаги стадионга кўчирилди. 

Кеча "Локомотив-W" аёллар жамоаси мажбуран "Сўғдиёна-W" билан учрашувни Чиғатой стадионида ўтказди. Ваҳоланки, "Локомотив-W" қизлари ҳам Олий лига уй учрашувларини ТТЙМИда ўтказиб келаётганди. 

"Локомотив" майдони ҳозирги ҳолатда


Албатта, биргина U-23 Осиё чемпионати сабаб майдонлар бирданига ёмон ҳолатга келиб қолди дейиш бироз нотўғри. Лекин мусобақа шуни кўрсатдики, бизнинг стадионлар қисқа вақт ичида кетма-кет ўйинларни қабул қилишга тайёр эмас экан. 

P.S. Келаси йил Ўзбекистон яна бир мусобақага мезбонлик қилади. Бу сафар U-20 Осиё чемпионати бизда ўтказилади. Мусобақа кунлари даҳшат: 1-18 март. Бу Осиё чемпионати жаҳон чемпионатига йўлланма беради (4та кучли жамоа чиқади). Мартнинг бошида майдонларимиз қай ҳолатда бўлишини бир тасаввур қилиб кўринг-а. 

Хайрулла Холиқов.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика