Latest news

21:55Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Япония U-23 Ўзбекистонни мағлуб этди ва турнир ғолибига айланди  34 20:56ПСЖ Доннарумма борасида "Челси", "Галатасарой" ва бошқа клублар таклифларини кўриб чиқишга тайёр  2 19:57"Локомотив" Тожикистон жамоасидан енгилди  2 19:43"Эвертон" Кубога қизиқиб қолди  0 19:19Жака АПЛга қайтмоқда   1 18:39Гвардиола "Барселона"га қайтадими?  10 18:13АПЛ топ-клублари "Ал Ҳилол" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  2 17:36"Тоттенхэм" ва "Барселона" "Арсенал" ҳужумчисига қизиқмоқда  3 17:08"Вест Хэм" "Манчестер Юнайтед"дан япониялик дарвозабонни илиб кетмоқчи  4 16:40Де Лигт: "Манчестер Юнайтед" учун ўтган мавсум ўтмишда қолди"  0 16:13"Реал" Винисиус Жуниорга ўринбосар топди – АПЛ юлдузи устувор вариант  4 15:45Breaking! "Ливерпуль" Исак билан келишувга эришди  21 15:22ЦСКА ҳимоячиси: "Туркия чемпионати Файзуллаев учун ЖЧ олдидан трамплин бўлади"  9 14:55Суперлига қайтмоқда! 16-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  6 14:34Расман: Бахтиёр Зайнутдинов – "Динамо М" футболчиси  1

Тошкентда иккинчи марта дарвозабонлар мураббийлари учун Level 1 ўқув-курслари ўтказилмоқда News

Тошкентда иккинчи марта дарвозабонлар мураббийлари учун Level 1 ўқув-курслари ўтказилмоқда

Ўзбекистон Футбол Федерацияси ҳамда Осиё Футбол Конфедерацияси ҳамкорлигида Тошкентда иккинчи бора дарвозабонлар мураббийлари учун ОФКнинг Level 1 ўқув-курслари ўтказилмоқда.

Семинарлар 27 январь куни старт олди ва у 31 январга қадар давом этади.

Семинарнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Футбол Федерацияси техник директори ҳамда болалар, ўсмирлар ва оммавий футболни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Шавкат Имомов сўзга чиқди ва семинар дарвозабонлар мураббийларинг кейинги фаолияти учун фойдали бўлишини таъкидлади.

Шунингдек, Имомов семинарларни олиб борувчи инструкторлар ҳамда уларга кўмаклашадиган гуруҳ курснинг фойдали маълумотларга бой бўлиши ва барча учун манфаатли бўлиши йўлида бор имкониятларини ишга солишини таъкидлади.

Қайд этиш керакки, ўқув-семинарларини ОФК иструктори Крис Йонг (Малайзия) олиб боради.

Семинарда жами 11 нафар дарвозабонлар мураббийлари иштирок этмоқда. Улар орасида собиқ дарвозабонлар: Руслан Аҳмедхонов, Қобилжон Олимжонов, Нурилло Ҳабибов ва бошқалар бор.  

Ушбу ўқув семинарида иштирокчилари энг камида “C” лицензиясига эга бўлиши ва айни пайтда иш фаолиятини давом эттираётган бўлиши лозим.

Level 1 сертификатини қўлга киритган дарвозабонлар мураббийлари, кейинчалик Level 2 ва Level 3 даражалари учун ўқишни давом эттириш ҳуқуқига эга бўладилар.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика