Latest news

20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  4 19:45Уругвай Малайзиядаги илк ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди  3 19:24"Манчестер Юнайтед" Беллингемни қўлга киритишни хоҳлайди, аммо...  1 18:56"У — катта йўқотиш": Старриж "Ливерпул"га етишмаётган футболчини айтди  2 18:28Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Уругвайга қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди: Норчаев чақирилди  42 18:05Ўзбекистон U-16 Саудия Арабистони билан дуранг ўйнади  2 17:48Лапорта "Барселона"ни Суперлига ва УEФА ўртасидаги кўприк деб атади  0 17:23Ўзбекистон U-14 Қозоғистондан устун келди  1 16:50АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум  2 16:20"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  13 15:52"Барселона"нинг "Камп Ноу"га қайтиши нима учун кечикмоқда?  3 15:25АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинди  0 14:59Ўткир Юсупов Австрияда  13 14:39"Кристал Пэлас" Даун синдромли болаларни жамоавий фотосессияга таклиф қилди  1

Тошкент вилоятида Маҳмуд Раҳимов хотира турнири бўлиб ўтди News

Тошкент вилоятида Маҳмуд Раҳимов хотира турнири бўлиб ўтди

Бугун, 12 октябрь куни Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ тумани стадионида 2003 ва 2005 йилларда туғилган футболчилар ўртасида марҳум таниқли мураббий Маҳмуд Раҳимов хотира турнирининг ҳал қилувчи ўйинлари бўлиб ўтди.

Тошкент вилояти футбол ассоциацияси томонидан ташкил этилган турнир март ойида старт олган эди. Унда 7 гуруҳга бўлинган 50га яқин жамоа иштирок этди.

2005 йилда таваллуд топганлар ўртасидаги мусобақада АГМК ўсмирлари ғолиб бўлишди. Улар финалда Янгибозор шаҳрининг БЎСМ жамоасини мағлуб этишди.

2005 йилда туғилганлар турнири

1-ўрин. АГМК

2-ўрин. БЎСМ (Янгибозор)

3-ўрин "Металлург"

4-ўрин. Ўрта-Чирчиқ


Турнирнинг энг яхши футболчиси - Тоҳир Абдукаримов (АГМК)

Энг яхши дарвозабон - Миржалол Эргашалиев ("Металлург")



2003 йилда таваллуд топганлар мусобақаси финалида АГМК ва Бекободнинг "Истиқлол" жамоалари куч синашди. Бу ёш тоифасида ҳам олмалиқликларнинг қўли баланд келди. Учинчи ўрин учун ўйинда Чирчиқ олимпия захиралари коллежи жамоаси Олмалиқнинг БЎСМ клубини мағлуб этди.

2003 йилда туғилганлар турнири

1-ўрин. АГМК

2-ўрин. "Истиқлол" (Бекобод)

3-ўрин. Чирчиқ олимпия захиралари коллежи

4-ўрин. БЎСМ (Олмалиқ)


Турнирнинг энг яхши футболчиси - Искандар Бусинов (АГМК)

Энг яхши дарвозабон - Элдор Холйигитов (АГМК)

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика