Latest news

21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  46 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  206 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  7 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  3 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  1

Тошкент вилояти футболчилари - "Яшил майдон маликалари" News

Тошкент вилояти футболчилари - "Яшил майдон маликалари"

Ўтган ҳафтада мамлакатимизнинг тўрт шаҳрида учинчи маротаба ташкиллаштирилган аёллар ўртасидаги “Яшил майдон маликалари” анъанавий турнирининг минтақавий босқич ўйинлари бўлиб ўтди.

Унда қуйидаги минтақадаги жамоалар ғолибликни қўлга киритишиб, ярим финал йўлланмаларига сазовор бўлишди:

Сирдарё вилояти минтақасида иштирок этган Жиззах, Тошкент вилоятлари, Тошкент шаҳри ҳамда мезбонлар ўртасида кечган баҳсларда омад пойтахт вилояти вакилларига кулиб боқди.

Фарғона минтақасида водий вакиллари ўзаро куч синашишди, бош соврин эса наманганликларга насиб этди.

Қашқадарё минтақасида мезбонлар, Самарқанд ва Сурхондарё вакиллари кураш олиб боришди, наоийликлар сабабсиз мусобақага келишмади. Самарқанд жамоаси ғолиб бўлди.

Хоразм минтақасига қўшни Бухоро вилояти делегацияси етиб келмади. Мезбонлар ҳамда қорақалпоғистонликларнинг ўзаро баҳсида майдон эгаларига “деворлари” ёрдам бериб юборди.

24-26 сентябрь кунлари Наманган шаҳрида ушбу мусобақанинг финал ўйинлари ташкил этилди. Унда бош совринни Илья Кликунов устозлигидаги Тошкент вилояти қизлари қўлга киритишди. Иккинчи ўрин Ибрагим Беляков бош мураббийлигидаги Самарқанд вилояти вакилларига, учинчи ўрин эса Карима Йўлдошева бошчилигидаги мезбонларга насиб этди.

Турнирнинг “Энг яхши...”ларига аталган совғалар қуйидаги ўйинчиларга топширилди:

Энг яхши дарвозабон – Интизор Иброҳимова (Самарқанд)
Энг яхши ҳимоячи – Дилноза Утамова (Хорзам)
Энг яхши ҳужумчи – Ёдгора Раззоқова (Наманган)
Турнир тўпурари – Садоқат Илашова (Тошкент вилояти).

Эслатиб ўтамиз, турнирнинг 2015 йилги мавсумида Тошкент вилояти, ўтган йили эса сурхондарёлик футболчи қизлар бош совринни қўлга киритишган.

Ойбек Юнусов

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика