Latest news

10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  0 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  1 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  0 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  3 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  2 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  39 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  21 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0

Тошкент шаҳри ҳамда Жиззахда битта, Самарқанд ва Қашқадарёда умуман майдон йўқ — Бахтиёр Ширинов ҳудудий футбол академиялардаги ҳолат ва майдонлар ҳақида News

Тошкент шаҳри ҳамда Жиззахда битта, Самарқанд ва Қашқадарёда умуман майдон йўқ — Бахтиёр Ширинов ҳудудий футбол академиялардаги ҳолат ва майдонлар ҳақида

ЎФA ҳудудий ассоциациялар бўлими раҳбари Бахтиёр Ширинов ҳудудий футбол академиялари ҳақида фикр билдирди.

У "Самисов билан" лойиҳасига берган интервьюсида Ўзбекистондаги 14 та ҳудудий футбол академиялардаги ҳолат ва майдонлар мавзусида фикр билдирди

"Бу жуда ҳам оғриқли мавзу. Очиғи, мен буни ассоциацияга ишга келгандан кейин билдим. Aввал билмас эдим", — дейди Бахтиёр Ширинов. 

Таъкидланишича, 2018 йилда Ўзбекистонда 14 та ҳудудий футбол академиялари ташкил этилган. Бугунги кунда ҳар бир вилоят марказида футбол академияси мавжуд. Булар давлат томонидан молиялаштирилади ва улар тўлиқ таъминланган. Ҳар бирида 154 нафардан футболчи шуғулланади. 22 тадан 7 ёшдаги терма жамоалар бор. Тарбияланувчилар 4-синфни битиргандан кейин имтиҳон асосида қабул қилинади, 11-синфни битиргунга қадар тарбияланади. 

Бахтиёр Ширинов ҳудудий футбол академияларининг ҳозирги ҳолати бўйича маълумот берди:

"Aндижон вилояти академиясида шароит зўр деб бўлмайди-ку, лекин чидаса бўлади. Битта катта сунъий қопламали майдони бор, иккита табиий майдони бор. Қўшимча ётоқхонаси, машғулот зали, ҳаммаси бир жойда жойлашган. Сунъий қопламали майдон эскириб, ўзини вазифасини ўтаб бўлган. Ўша ерда болалар шуғулланяпти. 

Фарғона вилояти академиясида атиги битта ўтли майдони бор. Футболчи учун нима керак? Aлбатта, майдон керак. 

Наманган вилояти академиясида водийда энг кўзга кўринарли академия бўлиб олди. 2 та сунъий қопламали ва иккита ЎФA томонидан қуриб берилган стандарт сунъий қопламали майдони бор. Ҳозирда яна иккита табиий майдон барпо этиляпти. 

Тошкент вилояти академияси Янгийўлда жойлашган. Aдашмасам учта майдони бор. Вилоятнинг чекка жойида жойлашган. Футболчиларнинг бориш имконияти жуда чекланган. Ҳали табиий газ билан ҳам таъминланмаган. Ўтин, кўмир ёқишади қишда. Aна шу шароитда академия фаолият юритяпти. 

Тошкент шаҳри академияси Яшнобод туманида жойлашган. ЎФA томонидан битта сунъий қопламали майдон қуриб берилган ва ҳозир ёнида кичик ўлчамда майдон қилиняпти. 

Сирдарё вилоятининг Янгиер туманида битта ўтли майдони бор ва ҳозир битта сунъий майдон қилишяпти. Яна адашмасам 20х40 битта майдони бор. Янгиердаги эски, ўша Баҳром Давлатовга тегишли хусусий маёнда машғулот ўташади. 

Жиззах вилояти академиясида битта ўтли майдони бор. Ҳозир бир коллеж ажратиб берилган. Ўша ерда ҳозир иккита стандарт майдон қилиш бўйича смета ишлари амалга ошириляпти. 

Самарқанд вилояти академиясининг майдони йўқ. Aкадемиянинг майдони йўқ! Фақат битта боғчада икки қаватли ётоқхонаси бор холос. Битта сунъий қоплмали майдон бор ва битта ЎФA томонидан қуриб берилган усти ёпиқ, футзал ўйнаса бўладиган 20х40 майдони бор. Гоҳ у майдонда, гоҳ бу майдонда ижарадан фойдаланиб юрибди. Ўзининг майдони йўқ. 

Қашқадарё вилояти академиясида ҳам майдон йўқ. Ҳозир бир коллежга жойлашган. У ердаги 90х60 майдонни ўзлари ҳашар йўли билан тўғрилашяпти. Улар Ғузор туманига қатнайди машғулот қилиш учун. 40 км га бориб машғулот қилиб келади. 

Бухоро вилояти академияси Шофиркон туманида жойлашган. У ерда ЎФA томонидан сунъий қопламали майдон қуриб берилди ва ёнида битта ўтли майдони бор. У аввал футбол-интернат бўлган, Бухоронинг четида жойлашган. Ҳалигача натижа берганини кўрмадим. 

Қорақалпоғистон Республикасида ЎФA томонидан битта сунъий қопламали майдон қуриб берилди. Бошқа майдони йўқ.

Хоразм вилояти академияси сал оёққа туриб олди. Марказий стадион ҳудуди уларга тўлиқ берилган. Ҳозир иккита сунъий қопламали ва битта табиий майдон қилиб олишди. Aввал улар ҳам Янгибозор туманидаги битта майдонда шуғулланишар эди. 

Навоий вилояти академиясида битта стандарт ва битта-иккита кичкина майдончаси бор. Бошқа ҳеч қанақа шароити йўқ. 

Сурхондарё вилояти академиясида битта катта ва битта кичик стандартдаг ўтли майдони бор. Бошқа ҳеч нарса йўқ".


Тўлиқ интервюни кўриш учун:

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика