Latest news

09:20Жаҳоннинг энг қиммат ҳимоячилар рейтинги тузилди. Ҳусанов нечанчи ўринда?  0 08:5332 фоиз аҳолиси қашшоқликда яшовчи мамлакат Месси бошчилигидаги Аргентинага қарши ўйин учун 10 миллион доллар тўлайди  6 08:25Кечаги ғалабадан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  2 07:44Эл Классикодан кейин Винисиус Ямалга нима дегани маълум бўлди  16 07:17Sofascore. Дубл қайд этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 03:09"Оловга мой сепган" Ямаль ёхуд "Реал" футболчилари нега "Барса" аъзосига ташланиб қолишди?  32 03:06АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Эвертон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 03:02А Серия. "Рома" меҳмонда ғалабага эришди, "Ювентус" эса Римда мағлуб бўлди  3 02:04Миржалол Қосимов: "Охиригача курашиш - спорт принципи"  2 01:59Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"  44 01:00Илёс Зейтуллаев: "Каннаварога 'D’accordo' дея олмайман"  2 00:34Отабек Нарзуллаев: "Қашқадарё чемпион бўлишини хоҳлаймиз"  6 23:22Англиянинг уч топ-клуби "Бавария" футболчисига кўз тикмоқда  2 22:50Эл Классико. "Реал Мадрид" — "Барселона" 2:1  25 22:22Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди  353

Тошкент «Ҳоким кубоги» мусобақаларининг барча ғолиб ва совриндорлари аниқланди News

Тошкент «Ҳоким кубоги» мусобақаларининг барча ғолиб ва совриндорлари аниқланди

Бугун “Ҳоким кубоги” спорт мусобақаларининг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтиши ҳақида хабар қилгандик.

Миллий Олимпия қўмитаси ташаббуси билан ўтказилаётган мусобақа уч ҳил спорт тури – мини-футбол, волейбол ва стол тенниси бўйича ташкил этилди.

Бугун, 15 май куни Ўзбекистон футбол ассоциациясига қарашли сунъий қопламали майдонда «Ҳоким кубоги»нинг ҳал қилувчи финал ўйини бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамда «Тошшаҳарбозорсавдо» уюшмаси жамоалари ўзаро ҳисоб-китоб қилиб олишди.

Кескин ва муросасиз кечган баҳснинг асосий вақтида 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилди. Қўшиб берилган вақтларда ҳам кучлар тенг келди. Шундан сўнг ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Унда «Тошшахарбозорсавдо» уюшмаси жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва мусобақа ғолибига айланди.

Баҳс якунига етгач, стол тенниси, волейбол ва мини-футбол бўйича беллашувларда муваффақиятли иштирок этган жамоаларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шуҳрат Бакиев ҳам қатнашди. Тадбир давомида иштирокчиларга махсус диплом, кубок ва совғалар тақдим этилди.

Маросим давомида спорт фахрийси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи Ахбор Имомхўжаев сўзга чиқиб, беллашувлар қизиқарли кечганини, спорт билан мунтазам шуғулланиш лозимлигини алоҳида қайд этиб ўтди. Ғолиб ва совриндорларни ушбу муваффақият билан табриклаб, келгуси фаолиятида омадлар тилади.


Уч ҳил спорт тури бўйича ўтказилган «Ҳоким кубоги» баҳсларида ғолиб ва совриндорлар рўйхати қуйидагича кўриниш олди:

Мини-футбол:

1-ўрин: “Тошшаҳарбозорсавдо” уюшмаси
2-ўрин: Тошкент шаҳар прокуратураси
3-ўрин: “Сувсоз” ДУК

Волейбол:

1-ўрин: Тошкент шаҳар Маънавият ва маърифат бошқармаси
2-ўрин: Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси
3-ўрин: Давлат рақобат қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармаси

Стол тенниси:

1-ўрин: “Тошшаҳарбозорсавдо” уюшмаси
2-ўрин: Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси
3-ўрин: Тошкент шаҳар телефон тармоқлари унитар корхонаси

 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика