Latest news

23:22Англиянинг уч топ-клуби "Бавария" футболчисига кўз тикмоқда  1 22:50Эл Классико. "Реал Мадрид" — "Барселона" 2:1  11 22:22Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди  339 22:20Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" 2:1  0 21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  8 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 20:35Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1   7 20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  10 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  38 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  119 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  5 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0

Тўрақўрғонда "Odil Junior" футбол мактаби ишга тушади News

Тўрақўрғонда "Odil Junior" футбол мактаби ишга тушади

Наманганнинг "бразилияси" деб аталмиш Тўрақўрғон тумани ўзбек футболига жуда кўплаб футбол юлдузларини тақдим этган.

Сайдулло Турсунов, Анвар Солиев ва Хайрулла Каримов каби чарм тўп усталари бир неча маротаба Ўзбекистон чемпиони бўлиш билан бирга, МТЖ шарафини муносиб ҳимоя қилганлар. 

Жаҳонга машҳур футболчилар каби, МТЖ сардори Одил Аҳмедов ҳам секин аста ўз футбол мактабларини очиш дастурини ишлаб чиқаяпти. Унинг биринчи мактаби шу кунларда Тўрақўрғонда очилади. Шу муносабат билан 15-16 октябрь кунлари "Odil Junior" (Тўрақўрғон) ташаббуси билан "Championat.asia" сайти билан ҳамкорликда 2006 йилда таваллуд топган футболчилари ўртасида водий жамоаларидан ташкил топган "Келажак Юлдузлари" мусобақаси бўлиб ўтади.


"Вилоятимиз ҳокими, Хайрулло Ҳайитбоевич билан кўришганимда, у киши ҳудудда болалар футболига бўлган эътиборни ошириши ва бу борада бирга ишлашимиз кераклигини айтиб ўтдилар. Табиийки, бу мен ўйлаб юрган режа учун айни муддао бўлди. Ўзим Наманган футболи учун ўйнай олмадим, ниятим Намангандаги футболни қайта оёққа турғазиш билан ўз қарзимни узиш. Фақат Наманган эмас, водий бўйлаб кенг фаолият олиб боришни мақсад қилаяпмиз. Бу лойиҳамизни Наманган вилоятидан ташқари, Фарғона ва Андижонда ҳам қўллаб - қувватласалар, имкон қадар водий учун ишлашга ҳаракат қиламиз. Бошланишига кичик мактаб очаяпмиз. Асосий мақсад, истеъдодли водийликларни бир ерда жамлайдиган академияга эга бўлиш. Шу билан бир қаторда ҳар бир водий ҳудудида филиалларни ташкил этиш. Бизни қизиқ ва машақаққатли иш кутиб турибди. Олий лига клубларини қаранг, деярли ҳар бирида водийлик футболчилар бор. Улар жамоанинг етакчилари. Секин асталик билан бўлсада, йиллар ўтгач келажакда етишиб чиқадиган ёшларни айнан водий жамоаларида кўришимиз керак. Бунинг учун ҳудудда болалар футболига бўлган эътиборни биргаликда оширамиз. Шунда, ота-оналар ўз фарзандаларини уйдан анча узоқда бўлган шаҳарларга эмас, водийдаги туманларга берсинлар", - дейди Одил Аҳмедов.


- Ёшларга ким таълим беради?

- Бу борада ҳам режам бор. Биласиз, бугунда Россиянинг энг яхши академияси сифатида, мен тўп тепаётган "Краснодар" клуби тан олиняпти. Ўзим билан ёшликдан бирга тўп тепган, бугунда энг яқин дўстларимдан бири Содиқ Аҳмадалиев мен билан клубда анча йил ишлади. Уни тажрибасига таянамиз. Маҳаллий мураббийларга шароит яратамиз. Ундан ташқари уларнинг билимларини ошириш борасида дастур ишлаб чиқамиз. Ишни ҳозирча бошидан бошлаймиз, декабрь ойида таътилга чиққанимдан кейин, Наманганда раҳбарлар билан яна бир бор шу масалада кўришамиз. Уларнинг кўмагисиз футболни оёққа турғазиш қийин, улар эса бунга тайёрлар.

Айни пайтда 2005 ва 2006 йилларда таваллуд топган ёш футболчилар учун қабул давом этаяпти.

Манзил: Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани, Тошкент маҳалласи.

Маълумот учун телефон: (+99890) 275-0596.


Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика