Latest news

09:12Ўртоқлик учрашувлари. Ўсмирларимиз «Аспире» жамоаларига қарши баҳс олиб борди  0 09:05МЛС. "Интер Майами" сафарда йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Суарес ўз ҳисобига 1 та гол ва 3 та голли узатма ёздириб қўйди  1 08:45 Танишинг! "Насаф"нинг Суперлига-2025 учун тўлиқ қайдномаси   2 08:14Клаудио Раньери ўзгаришлар ҳақида фикр билдирди  3 07:42Ўртоқлик учрашуви. «Шўртан» «Сўғдиёна»га мағлуб бўлди  0 04:01А Серия. Педронинг 90+8 дақиқада пенальтидан урган голи "Лацио"га меҳмонда "Милан" устидан ғалабани тақдим этди  6 01:08"Ман Сити" Англия кубоги чорак финалида "Борнмут" билан ўйнайди, "Астон Вилла" эса "Престон" билан  3 00:51"Тоттенхем" Вернер бўйича қарор қабул қилди  0 00:22Англия кубоги. МЮ "Олд Траффорд"да "Фулхэм"га пенальтилар сериясида мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  28 23:52А Серия. "Рома" иродали ғалабага эришди. Шомуродов танаффусда захирага олинди, унинг ўрнига тушган Довбик эса ғалаба голини урди  71 23:22"Манчестер Сити" Де Брюйнега шарт қўйди  6 22:58Сансет Ла Лигада февраль ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун Мбаппе, Антони, Педри ва Будимирдан ўзиб кетди  3 22:35"Барселона" 2025 йилда ҳали мағлуб бўлгани йўқ: 12 ғалаба, 3 дуранг  22 22:09Ла Лига. "Барса" ўз уйида "Реал Сосьедад"ни тор-мор этди, меҳмонлар 17-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  103 21:53Ла Лигадаги посбон "Арсенал"га йўл олиши мумкин  0

"Тўплар отиш бошланди": "Арсенал"нинг муваффақиятли старти сабаблари News

"Тўплар отиш бошланди": "Арсенал"нинг муваффақиятли старти сабаблари

Лондон клубидаги ижобий ўзгаришлар ҳақида.

"Арсенал" Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумини ажойиб тарзда бошлади. "Канонирлар" АПЛдаги 10 турдан сўнг "Манчестер Сити"дан 1 очко олдинлаган ҳолда, биринчи ўринда боришмоқда. "Канонирлар" ҳозирча бир марта мағлуб бўлишди – "Манчестер Юнайтед" (1:3)га қарши ўйинда. Шу билан бирга, "тўпчилар" дербида "Тоттенхэм" (3:1) ва "Ливерпуль" (3:2)дан устун келди.


Микель Артета жамоасининг Европа Лигасидаги ишлари ҳам яхши. Лондон клуби ҳозирданоқ гуруҳдан чиқиш учун яхши имкониятларга эга. "Арсенал" Премьер-лиганинг ғалабалар сони бўйича энг яхши жамоаси бўлиб турибди (8та). "Қизиллар" ҳозирда жуда яхши кўринишмоқда. Жамоанинг Чемпионлар Лигасига қайтиш эҳтимоли ҳам яхши кўринмоқда. Энди "Арсенал"нинг асосий муваффақият факторлари ҳақида гаплашамиз.


Мудофаада бир-бирини тушуниш


"Канонирлар"да ўтган мавсум марказий ҳимояда Габриэл ва Бен Уайт жуфтлиги ўйнаганди. Жорий мавсум бразилияликнинг ёнида Вильям Салиба ўйнамоқда ва улар бир-бирларини жуда яхши тушунишмоқда.


Француз Лондон клубига 2019 йилнинг июлида "Сент-Этьен"дан 30 млн евро эвазига ўтди, аммо Артета қўл остида ўйнашни энди бошлади.


Салиба "тўпчилар" ўйинчиси сифатида "Сент-Этьен", "Ницца" ва "Марсель" жамоаларида ижарада ўйнади. Айниқса, Провансда ўтган бир йил футболчи учун жуда ҳам фойдали бўлди. Салиба "Марсель" таркибидаги иштироки орқали Артета жамоасининг муҳим ўйинчисига айланишга тайёрлигига ишонтирди.



Якун – ҳимоячи АПЛнинг 8 ўйинида асосий таркибда майдонга тушди, 2та гол ва 1та ассист қайд этди. Салиба ва Габриэл бир-бирини яхши тўлдирмоқда. Бразилиялик бақувватроқ ва бош билан яхши ўйнайди, француз тўп билан яхшироқ муомала қилади ва зарбаларни тўсиш учун яхшироқ позиция танлай олади.


Уайт ўнг қанот фулбек позициясига кўчди, чапда эса Киран Тирнини асосий таркибда чиқариб юборган Александр Зинченко ўйнайди. Барчаси ўз жойида – мудофаа тартибли. "Арсенал"да тўплар нисбати +13. Топ-клублардан фақатгина "Манчестер Сити"дан кўпроқ (+24).


Ўзгарган Жака


Гранит Жаканинг сўнгги бир неча мавсумдаги ишлари муваффақиятли чиқмаётганди. Швейцар мухлислар билан урушди, сардорлик боғичидан айрилди ва Лондон клубидан кетишга яқин эди. Хавбек майдонда тез-тез хато қилди ва кўп марта қоидалар бузарди, шу сабаб мунтазам равишда карточкалар оларди.


Жакада ҳеч қачон ўйин амалиёти билан муаммолар бўлмаган, аммо ўйиннинг ўзи билан бўлган. Аммо, жорий мавсум мухлислар швейцарияликни яхшиланган талқинда кўришмоқда. Футболчи ҳозирданоқ гол+пас тизимида 5 очко (2+3) ишлади, бу бутун ўтган мавсумдагидан кўпроқ.



Жаканинг қайта уйғонишининг асосий сабабларидан бири – "Арсенал"нинг юқори прессинги. "Канонирлар"да АПЛда "Манчестер Сити"дан кейин энг юқори мудофаа чизиғи бор. Хавбекка шундай ўйин тизими кўпроқ мос тушади. Жака олдинроқ мудофаага кўпроқ эътибор қаратадиган ярим ҳимоячи эди, аммо Арсен Венгер ҳам унинг ҳужумга кўпроқ мойиллигини сезганди.


"Тўпчилар" ҳозирда зичроқ ўйнашмоқда ва Мартин Эдегордан ёрдам олган ҳолда, ҳужумни ривожлантиришдан қўрқмайди. Хавбек Томас Парти унинг ўрнини эгаллашини билиб, мудофаадаги ҳаракатларга камроқ боғланиб қоладиган бўлди. Артета тизими Жакага ҳаракатланишга кўпроқ эркинлик берди. У яна "Арсенал"нинг муҳим ўйинчисига айланди. Бу унга ва жамоасига ёрдам.


Сифатли вингерлар


"Канонирлар"га гол уришга ва ўйинларни ютишга ёрдам бераётган сифатли вингерлар бор. Габриэль Мартинеллининг ўз вақтида ўсиши ҳам "тўпчилар"га жуда ёрдам берди. Бунга қадар узоқ вақт давомида бразилияликнинг "Арсенал"даги ишлари юришмаганди.



Унда паст даражадаги самарадорлик ва жиддий жароҳат сабаб ўйин амалиётида муаммолар бўлганди. Аммо, футболчи ҳозирда энг яхши мавсумларидан бирини ўтказмоқда. У ҳозирда АПЛдаги 9та ўйинда 4та гол ва 2та ассист қайд этди.


Жезуснинг қайта туғилиши


Марказий ҳужумчи – ҳар қандай жамоанинг ҳужумдаги чўққиси. Жезус ва "Арсенал" бир-бирини топди. Футболчи "Манчестер Сити"да энг яхши дамларини ўтказмади. "Шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўтган мавсум унинг қўл остида бразилиялик бўлса ҳам, унга марказий ҳужумчи кераклигини айтди. Якунда, ҳужумчи Лондон клубига кетди, у ерда эса голлар ва ассистлар қайд этмоқда.


Жезус жорий мавсум 5та гол руишга эришди ва "канонирлар"нинг энг яхши тўпурари ҳисобланади. Умуман, "тўпчилар"нинг ҳужумдаги барча вакиллари яхши ишламоқда. "Арсенал" ҳозирда АПЛда 23та гол урди. Бу "Манчестер Сити" (33)дан сўнг лигадаги иккинчи энг яхши кўрсаткич. Лондон клуби ўйинчилари жами рақиблар дарвозаси томон 149та зарба беришди. Бу ҳам АПЛда "Манчестер Сити" (161)дан кейинги иккинчи кўрсаткич.



"Арсенал"нинг ҳозирги вазияти мураббийда рақобатбардош жамоа қуриш учун вақт бўлиши кераклигини кўрсатмоқда. Артетада барчаси яхши бошланмади, аммо у раҳбариятдан қўллаб-қувватлаш (ҳам молиявий, ҳам маънавий) олди, ҳозир эса ишончга натижалар билан миннатдорчилик билдирмоқда. Албатта, ҳали "канонирлар"ни чемпионлик учун ҳақиқий даъвогар дейишга эрта, аммо ушбу жамоада катта натижаларга эришиш учун катта имконият бор.


Алишер Остонов таржимаси

Author : Alisher
Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика