Latest news

16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  0 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  1 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  3 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  5 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  0 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  2 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  16 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  10 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  17 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3

Томошанинг жонлиси яхши. Лига Кубоги нима учун керак? News

Томошанинг жонлиси яхши. Лига Кубоги нима учун керак?

Яқинда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси 2019 йилда ўтказилган Лига Кубоги мусобақасини тиклаши ҳақида маълум қилди.

 Пандемия ва чекловлар сабаб ўтган икки йил давомида ташкил қилинмаган турнир бу мавсумдан яна кучга кирмоқда. Лекин бунинг ўзига яраша ютуқ ва камчиликлар ҳам йўқ эмас. Қуйида шу ҳақида фикрлашамиз. 


Кўпроқ учрашув ўтказиш

ЎзПФЛ расмий сайтида келтирилган хабарга кўра, июнь ойининг дастлабки 15 кунлигидаги танаффус, юртимизда бўлиб ўтадиган мусобақалар, ФИФА кунларидаги танаффуслар асос қилиб олинган. Буни тўғри қарор, деб ҳисоблаймиз. Одатда терма жамоалар йиғинлари, халқаро мусобақалар сабаб ички чемпионатда жуда катта тўхталишлар юзага келади. Бундай шароитда футболчиларнинг спорт формасини, ўйин тонусини ушлаб туриш қийин. Шу боис клублар ўртоқлик учрашувлари орқали ритмни ушлаб туришга ҳаракат қилишади. Лига Кубоги шунчаки ўртоқлик ўйини эмас, расмий мусобақа. Мураббийлар учун эса табиийки фойдалидир.  Бугунги кунда клубларимиз Суперлига ва кубокни ҳисобга олганда 30га яқин ўйинда майдонга тушмоқда. Халқаро майдонда иштирок этадиган клубларимиз эса нисбатан кўпроқ. Лига Кубоги қолган жамоалар учун имкониятдир. Шунда улар Суперлига, кубок баҳсларидан ташқари яна камида яна 3та ўйинда қатнашишади. 



Қўшнилар билан алоқалар 

Билсангиз, "Алай", "Истиқлол", "Хўжанд" каби клублар давралар оралиғида, танаффуслар пайтида жамоаларимиз билан ўртоқлик ўйинлари ўтказиш учун келиб кетишади. Эндиликда улар расмий мусобақада кучларини текшириб олишлари мумкин. Қолаверса катта ёшли мухлислар қўшниларимиз билан тўқнашувларни, Марказий Осиё дербиларини соғиниб қолишган. Ўйлаймизки, бу ўйинлар қизиқарли ўтиши шубҳасиз. 


Регламент нима дейди?

Лига Кубогини ўтказиш доим ЎзПФЛнинг режаларида бўлган. Ҳаттоки регламентда ҳам қайд этилганини кўришимиз мумкин.

Регламентнинг 20.4 бандида шундай дейилади: Лига Кубоги мусобақаси формати иштирокчи клублар сони аниқ бўлгач, мазкур Регламентнинг шу бандига киритилган ўзгартириш асосида тартибга солинади. Лига Кубогининг ўтиш ёки ўтмаслиги эпидемиологик шароит ҳамда у келтириб чиқариши мумкин бўлган муаммолар ўрганилганидан кейингина алоҳида ҳал этилади. 

Демак ортиқча гап-сўзга ҳожат йўқ. Илгарироқ эълон қилиниши мумкин эди-ку? Лекин клублар танаффуслардаги ўртоқлик ўйинларини ҳам мавсум бошида келишиб оладими? Йўқ. Лига Кубоги ўртоқлик учрашувлари ўрнида хизмат қиладиган расмий турнир, холос. Тақвим ва режаларга ортиқча таъсир қилмаслиги керак. Аммо клубларга муаммо туғдирадиган бошқа нарсалар ҳам мавжуд. 


Учрашувлар вақтлари 

Мени ўйлантираётган жиҳати майдонлар ва ўйинларнинг вақтлари. Агарда ЎзПФЛ Лига Кубогини июнь ойининг 15 кунлигида ўтказишни ўйлаётган экан, учрашувларнинг бошланиш вақтлари ҳақида ҳам жиддий бошқотириши талаб қилинади. Ахир ҳамма клубнинг ҳам стадионларининг ёритгичлари талаб даражасида эмас. Бу йилдан бошлаб Суперлига баҳслари 18:00дан эрта бошланаётгани йўқ. Бу сафар ҳам бунинг йўлини топиш керак.

 


Клублар учун ортиқча харажат 

Муаммоли  томони шуки, клублар мазкур мусобақага қандай муносабатда бўлиши. Биринчидан улар учун ортиқча харажатни келтириб чиқаради. Дейлик, сметадан ташқари мукофот пуллари, футболчиларни қўллаб-қувватлаш кабилар. Агарда мавсум бошланмасиданоқ эълон қилинганида балки клубларга енгиллик яратилган бўлар эди. Ўртоқлик ўйинлари ўз йўлига. Аммо расмий турнирда бари бошқача кечади. Жамоа, футболчилар ютган ўйинига мукофот пули олишни истайди. Қуруқдан қуруқ расмий ўйинда ўйнамайди. Шу боис ҳам жамоалар ёшлар, ўринбосарлар таркиблари билан иштирок этишлари эҳтимоли катта. 2019 йил илк бор ўтказилган Лига Кубоги ҳар ҳолда шундай таассурот қолдиранди. Қандайдир беписанд қараш ҳолати кузатилганди. ЎзПФЛнинг бу борадаги позициясини тушунарли. Менинг ҳам фикрим ижобий. Ҳақиқатдан яхши лойиҳа. Буни янада мукаммалаштириш зарур.  Лекин ҳамма гап клубларда қолмоқда...

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика