Latest news

14:21Мбаппе Мадридда тиббий кўрикдан ўтди ва мухлислар билан кўришди  1 13:55Эшитдик-да! "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси "Динамо"га ўтмоқда   1 13:32"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 12 ёшли Санжарбек Алимуҳамедов  1 13:28Чеферин 2027 йилдан кейин ҳам УЕФА раҳбари бўлиб қолиши мумкин  0 12:55Ёзги трансфер-2024. Суперлига клубларидаги барча ўзгаришлар битта саҳифада. Кимда қандай вазият?  7 12:54"Насаф" "Спартак"ка ютқазди, ўзбекистонлик мухлислар эса Москвада ҳам "ёрворишди"   7 12:29Жоау Феликс фаолиятини "Арсенал"да давом эттириши мумкин  2 12:07Ҳожимат Эркинов оилавий масалалар сабаб Олимпия терма жамоамиз таркибига киритилмаганми?  42 11:31«Ал Насср» Эдерсон трансферидан воз кечиши мумкин  1 11:15Ўртоқлик учрашуви. "Спартак" - "Насаф" 3:0, "Насаф" Россиянинг 10 карра чемпионига имкониятни бой берди  10 11:04Эшитдик-да! Сергей Лушчан "Навбаҳор" бош мураббийи  36 10:46«Барселона» РПЛ футболчисига қизиқиш билдирмоқда  6 10:22«Немис машинаси» афсонаси терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди  3 09:58Яна бир машҳур форвард фаолиятини Саудияда давом эттиради  2 09:34Инглизлардан ҳеч ким йўқ. Европа чемпионатининг рамзий термаси маълум  9

Томас Мюллер: "Кечаги мағлубият бизнинг фойдамизга хизмат қилади" News

Томас Мюллер: "Кечаги мағлубият бизнинг фойдамизга хизмат қилади"

Кеча "Бавария"нинг "Манчестер Сити"га мағлуб бўлганидан хабарингиз бор.
Зохиржон Акрамхонов тайёрлади"Голливуд ФК"нинг мағлубиятга учрамагинга ҳам анча вақт бўлганди. Мюнхенлик футболчилар сўнгги бор Германия супер кубоги учун бўлган баҳсда "Боруссия Д" олдида ожиз қолишган эди. Шу боисдан кўпчилик кечаги баҳсдан сўнг "Голливуд ФК"ни қийин вазиятга тушиб қолди деб ўйламоқда. Лекин "Бавария" юлдузларидан бири Томас Мюллер ундай фикрда эмас. Мюллернинг фиркича, баъзан мағлубиятга учраб туриш ҳам фойдадан ҳоли бўлмайди.

- Томас, ўйиннинг дастлабки 20 дақиқасида "Бавария" ажоиб ўйин кўрсатди. Аммо ундан кейин жамоангиз ўйини қовушмади. Бунга нима сабаб бўлди?
- Кеча, ҳақиқатдан ҳам ўйинимиз қовушмади. Билмадим, нега?! Менимча, биз кеча бир-биримизни яхши тушунмасдан ҳаракатландик. Балки шу боисдан жамоавий ўйин кўрсата олмагандирмиз.

- Балки жамоадошларингизда ўзларига бўлган ишонч керагидан ортиб кетгандир. Ҳар ҳолда анча вақтдан бери барча рақибларни енгиб келаётган эдинглар…  
- Ростдан шундай шекилли… Ўзимизга бўлган ишончимиз чиндан ҳам юқори эди. Аммо 2:3 ҳисобидаги мағлубият бизга кўп нарсани кўрсатиб берди. Бу яқин вақтлар ичидаги энг хунук воқеа бўлди, менимча.

- Ўйиндан аввал мағлубият ҳақида умуман ўйлаб ҳам кўрмаган бўлсангиз керак?
- "Бавария" ҳеч қачон бирор матчдан аввал мағлубиятга учраш ҳақида ўйламайди. Жамоамиз ҳар доим ғалаба учун майдонга чиқади. Айниқса, "Аллианц Арена"да ютқазишни тасаввур қилиш ҳам қийин. Аммо кеча майдонда биз кутмаган нарсалар содир бўлди.

- Гуруҳда юзага келган вазият ҳақида нима дея оласиз?
- Дастлабки беш ўйинда ғалаба қозонган ҳолда биз асосий вазифани бажариб бўлгандик. Демак, ортиқча ҳавотирланишга хожат йўқ. Охирги матчда мағлубиятга учраганимизни эса оғир кулфат деб ҳисобламайман. Ҳадеб ютавериш ҳам яхши эмас. Сизни ишонтириб айтишим мумкин, айнан, шу мағлубият бизнинг фойдамизга хизмат қилади.  Янги рекордларни бўлса аста-секин яна қайд этаверишимиз мумкин.

Зохиржон Акрамханов таржимаси.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика