Latest news

10:30МЮ 51 йиллик антирекордни янгилади  0 09:57“Барселона“га қарши ўйинда ҳакам икки марта “Реал“ фойдасига қўпол хатога йўл қўйган — Archivo VAR  32 09:25Ўзбекистон кубоги. Бугун ярим финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади  0 08:52Мавсумдаги 4-“Эл Классико“да ғалаба қозонган Флик кеча нималар деди?  20 08:21Францияда мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. Рамзий термадан 9 нафар ПСЖ футболчиси жой олди  1 07:51Мбаппе "Реал"нинг барча даврларидаги рекордини янгилади  11 07:22Анчелотти кечаги мағлубият сабабларини маълум қилди  26 07:00Суперлига. "Сўғдиёна"ни Қобилов, "Машъал"ни эса Муртазоев мағлубиятдан қутқарди, "Навбаҳор" эса битта гол билан ғалабага эришди  0 02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  5 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  3 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  3 00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  13

Томаc Дулей: "Биз бу ўйинда аутсайдермиз" News

Томаc Дулей: "Биз бу ўйинда аутсайдермиз"

Филиппин – Ўзбекистон учрашуви олдидан матбуот анжумани ташкил этилди ва унинг иккинчи қисмида Филиппин терма жамоаси бош мураббийи Томас Дулей ва жамоа ҳужумчиси Фил Янгхазбэнд иштирок этди.

“Ўйиндан олдин кайфиятимиз жуда яхши. Баҳрайн ва Яманга қарши ўйинлардаги ғалабалардан кейин, эртанги ўйинни катта иштиёқ билан кутяпмиз. Навбатдаги ўйина деярли тўрт ҳафта тайёргарлик кўрдик. Айрим футболчиларимиз жамоага кечроқ келиб қўўилганига қарамай тайёргарлик жараёнини тўғри олиб бордик деб ўйлайман. Аммо бу футбол ва унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Биз эртага жуда тажрибали ва кучли жамоалардан бирига қарши майдонга тушамиз, улар биздан ФИФА рейтингида 50 поғона юқорида. Биз рақибни жуда яхши ўрганиб чиқдик. Бироқ, тушунарлики, бу нарса ҳали ғалабани таъминламайди. Эртага ғолиб бўлиш учун бизга бироз омад, мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари ҳам керак бўлади. Бизни қизиқарли ўйин кутяпти”, — дея ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди Дулей.

Фил Янгхазбэнд ҳам учрашув ҳақида тўхталиб, шундай деди: “Мураббий айтиб ўтганидек ўйин олдидан жамоанинг кайфияти аъло даражада. Биз ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Рақиб футболчиларини яхши ўргандик. Шунингдек ўз имкониятларимизни ҳам яхши биламиз. Кўрсатмаларни тўғри бажарсак ва яхши ўйин кўрсата олсак, мақсадимизга эришамиз деб ишонаман. Ҳа, Ўзбекистон Осиёнинг топ жамоаларидан бири. Бироқ биз Жаҳон чемпионати ёки Осиё Кубоги каби мусобақаларда ўйнашни истасак бу каби кучли жамоаларни енга олишимиз керак".

Томас Дулей журанлистлар саволларига жавоб берар экан ўйинда Филиппин аутсайдер экани, Ўзбекистонга қарши ўйинда мағлуб бўлиш қўрқинчли эмаслиги ва бу нарса ўз жамоасига қўл келиши мумкинлигини таъкидлади.

“Фил албатта жамоамиздаги энг етакчи футболчилардан бири. Албатта Ўзбекистон терма жамоаси ҳам унга кўздан қочирмасиликка уринишлари аниқ. Уларнинг таркибида эса деярли барча футболчи хавфли. Биз бу ўйинда аутсайдермиз. Буни ҳеч ким инкор қилаётгани йўқ. Улар ғалаба қозонишга мажбур. Улар албатта олдинга ташланишади. Биз эса уларнинг ожиз нуқталарини топишга ва шундан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Бу нормал ҳолат. Бизнинг йўқотадиган нарсамиз йўқ. Улар рейтингда 76-ўринда. Бу ажойиб натижа. Уларда Россия, Хитой, Жанубий Кореяда ўйнайдиган футболчилар бор. Ўзбекистонга ютқазиш - кўрқинчили эмас. Ўйинда фаворит ҳисобланиб, ютқазиб қўйсанг, ҳа, бу жуда ёмон. Аммо эртанги ўйинда ютқазиш фожиа эмас. Биласизми, шунинг ўзи ҳам бизга қўл келиши мумкин. Жамоа ортиқча босимсиз ҳаракат қила олади. Ягона мақсадимиз филиппинликларни хурсанд қилиш ва шунга интиламиз ҳам", — дейди Филиппин терма жамоаси бош мураббийи.


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика