Latest news

10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  4 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  0 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  22 10:23"Бавария" Англия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  1 09:56Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман"  19 09:20Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди  0 08:59ФИФА президенти яна бир бор Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди  3 08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0 07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  7 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  6 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  1 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  42

Толибжонов Про-лига ўйинларидан четлаштирилди News

Толибжонов Про-лига ўйинларидан четлаштирилди

Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси Олим Толибжонов борасида қарор чиқарди.

 Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси ҳамкорлигида олиб бораётган ислоҳотлар замирида футболнинг оммавийлиги ва томошабоплигини ошириш, стадионларга мухлислар ташрифини орттириш, футболнинг шаффофлигини таъминлаш каби жиҳатлар ётганлиги сир эмас. Бунинг учун биринчи галда қиладиган ишлар қаторида ҳакамлар савиясини такомиллаштириш, уларнинг ўйинларни ҳалол ва ҳаққоний бошқаришини таъминлаш  учун шароитлар яратиб бериш талаб этиларди.  ЎФА ва ПФЛ қисқа вақт ичида буни амалга оширди. Шунга қарамай ҳамон ўз ишига масъулият билан ёндошмаётганлар пайдо бўлаётганлиги бор гап.  Ўтган шу давр оралиғида бир қатор ҳакамлар йўл қўйган хатолари учун жазоланишди. Шунда ҳам тўғри хулоса чиқармаётганлар топилмоқда.

Олим Толибжонов ўтган мавсумда “Шўртан” – “Навбаҳор” учрашувини бошқариб, якунда назоратчи Алишер Абдуллаев томонидан қониқарсиз (4,0) баҳо олган эди.  Ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси қарорига биноан Ўзбекистон чемпионати, биринчилиги ва Ўзбекистон Кубоги ўйинлари доирасидаги 10 та ўйинга четлатилганди.


Янги мавсумдан фаолиятини давом эттираётган Олим Толибжонов Про-лиганинг 3-тур доирасида “Ғиждувон” – “Ифтихор” учрашувини бошқарди. Афсуски, унинг майдондаги хатти-ҳаракатлари учрашув назоратчи ҳаками Шамил Жумаев томонидан яна 2 баллга (“4”) баҳоланди.

Ўйин назоратчи ҳакамининг билдиргисига биноан  Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси ушбу масалани ўрганиб чиқди ва “Ҳакамларнинг тартиб-интизом кодекси”га биноан қарор чиқарди. Унга кўра, Олимжон Толибжонов номаълум муддатга Про-лига ўйинларидан четлаштирилди.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика