Latest news

18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  1 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  47 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  3 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  12 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  2 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  22 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  6 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  15

Тўлаган Исоқовни табриклаймиз! News

Тўлаган Исоқовни табриклаймиз!

"Пахтакор" афсоналаридан бири Тўлаган Исоқов бугун туғилган кунини нишонламоқда.

"Пахтакор" таркибида СССР чемпионатларида 252 учрашувда майдонга тушиб, 52 гол муаллифи бўлган ҳужумчи фаолиятини фақат жамоа сафида ўтказгани эътиборга молик. У 1967-79 йиллар мобайнида, кетма-кет 13 мавсум "Пахтакор" шарафини муносиб ҳимоя қилган. Бир қатор ажойиб ғалабаларга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган, чиройли ҳаракатлари, ажойиб голлари билан мухлислар меҳрини қозонган. 1979 йил жамоа авиаҳалокатга учрагач, у футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилган.

Бугунги кунда Тўлаган Ўлмасович "Пахтакор" ва Ўзбекистон футболида фахрийлар томонидан уюштириладиган турли тадбирларда фаол иштирок этади. Ўсиб келаётган ёш авлодга "Пахтакор" жамоаси анъаналари, собиқ футболчилар ҳақида тушунчаларни сингдириш билан машғул. Майдонда бўлмаса ҳам барибир футбол ичида жуда фаол. Туғилган куни билан Тўлаган Исоқовни табриклаб, унга саломатлик, бахт ва амалга ошираётган ишларида янада муваффақият тилаб қоламиз.

Туғилган кун муборак, Тўлаган Ўлмасович!

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика