Latest news

23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  10 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  38 22:52"Атлетик" — "Барселона". Ла Лигада мавсумнинг сўнгги ўйини учун таркиблар маълум  1 22:48А Серия. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум, Шомуродов "Рома" сафида асосий таркибда майдонга тушади  12 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  41 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  94 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  1 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  21 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2 19:02Ла Лига. "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмида "Жирона"ни тор-мор келтирди, Сорлотдан хет-трик. Мадрид клуби мавсумни учинчи ўрин билан якунлади  1 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  8 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0

Токио-2020 да тўп тепишингга ишонасанми? Унда ўзингни синаб кўр! News

Токио-2020 да тўп тепишингга ишонасанми? Унда ўзингни синаб кўр!

Токио-2020 Олимпиадасининг футбол турнирига пухта ҳозирлик кўриш учун ЎФА танлов эълон қилади.

Сир эмаски, 1997 йил ҳамда ундан кейин туғилган футболчилар Япония мезбонлигида ўтадиган Олимпиаданинг футбол турнирида иштирок этиши мумкин. Айни пайтда Токиога бориши мумкин бўлган футболчиларнинг кенгайтирилган рўйхати эълон қилинган ва улар тайёргарликни давом эттиришяпти. Яхши томони шундаки, Жакартада бўлиб ўтадиган Осиё Ўйинларида ҳам мана шу таркибнинг бир қатор аъзолари бор.

Бироқ ЎФА бу билан чекланиб қолмоқчи эмас. Суперлига ўйинлари тўлиқ трансляция қилина бошлагач, чемпионатда тўп сураётган футболчиларни кузатиш ва уларнинг салоҳиятини таҳлил қилиш имконияти пайдо бўлди. Бироқ Про-Лига, Ёшлар Лигаси, U18 чемпионатида, шунингдек, футбол академиялари, мактабларида ҳам бир қатор умидли футболчилар тўп суради.

Шундан келиб чиқиб, Жаҳон Чемпионати вақтида ЎФА комиссияси Токиога бориши мумкин бўлган футболчиларнинг кенгайтирилган рўйхатига кирмаган, бироқ ўзини кўрсата олишига ишончи бор футболчилар ўртасида танлов эълон қилади. Бунда Про-Лига клублари футболчилари, Ёшлар Лигаси вакиллари ўз омадини синаб кўриши мумкин бўлади.

Про-Лига клублари ёзги танаффусни июль ойида ўтказади. Демак, мазкур лига клублари айнан июль ойида синовда бўлиши мумкин. Қолган футболчилар эса Жаҳон Чемпионати вақтида ўз омадини синаб кўриши мумкин.

Мураббийлар штаби ҳамда комиссия вакилларига маъқул келган футболчилар асосий жамоа машғулотларига жалб қилиниши мумкин. Мақсад — футболда фаолиятини давом эттираётган, аммо айрим сабабларга кўра эътибордан четда қолаётган футболчиларга ҳам имконият тақдим этиш. Ажаб эмас, уларнинг орасидан ҳам салоҳиятли футболчилар чиқиб қолса.

Ўзини кўрсатиш истагида бўлган футболчилар media@the-uff.com манзилига ўзлари ҳақларида маълумот юборишлари керак бўлади.

Rating: +36   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика