Latest news

14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  1 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  0 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  7 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  9 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  0 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  5 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  3 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  2 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  5 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  9 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  1 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   2 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  7

Тожо Минору биз учун қанчалик омадли ҳакам? News

Тожо Минору биз учун қанчалик омадли ҳакам?

8 октябрь кунги Баҳрайн ва Ўзбекистон ўртасидаги ўйинни япониялик Тожо Минору бошчилигидаги ҳакамлар бошқаришади.

Ушбу ҳакамнинг Ўзбекистон терма жамоалари ва клублари иштирокидаги қайси ўйинларида ишлаганини ёдингизга соламиз.

2008 йил Тошкентда ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтганди. Ўшанда Роберт Гай бошчилигидаги ўсмирларимиз гуруҳ босқичида Эронга 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйишганди. Ўша мусобақада Эрон чемпион бўлганди, вакилларимиз эса чорак финалда тўхташганди.

2010 йил Гуанчжоуда бўлиб ўтган Осиё ўйинларида Аҳмад Убайдуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси гуруҳ босқичида БААга 0:3 ҳисобида ютқазганди. Чорак финалда эса Жанубий Корея 3:1 ҳисобида таслим қилинганди. Мана шу ўйинларда Минору бошчилигидаги ҳакамлар ишлашган.

2012 йил Аҳмаджон Мусаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси БААдаги Осиё чемпионатини Вьетнамга қарши ўйин билан бошлаган. Япониялик ҳакам бошқарган ўйинда вакилларимиз 4:0 ҳисобида зафар қучишган. Ўша мусобақада Ўзбекистон ярим финалга қадар етиб борганди.

Ушбу ҳакам ишлаган яна бир ўйин бутун Ўзбекистон учун энг аламли ўйин сифатида тарихда қолган. 2013 йилнинг 11 июнь санасида Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сеулда Жанубий Корея терма жамоаси меҳмони бўлган. ЖЧ-2014 саралаши доирасидаги баҳсда Ўзбекистон аламли автогол туфайли мағлуб бўлганди - 0:1.



Минору "Пахтакор"нинг ОЧЛдаги учта ўйинида ишлаган. 2010 йил гуруҳ босқичида "шерлар" ўз майдонларида Саудия Арабистонининг "Ал Шабаб" клубига 1:3 ҳисобида ютқазишганди. 2011 йил Тошкентда "Ал Наср" билан дуранг ўйналган 2:2 ва 2012 йил Жиддада "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлиб 0:4 ҳисобида мағлуб бўлинган ўйинларда ҳам мана шу ҳакам ишлаганди.

Минору бошқарган яна бир ўйин 2012 йилда  "Насаф" ва Эронинг "Истиқлол" клуби ўртасида бўлиб ўтган. Қаршида ўтган баҳсда "аждарлар" имкониятни бой бериб қўйишганди - 0:2.

Бу ҳакам "Локомотив" иштирокидаги битта ўйинда ишлаган. 2014 йил ОЧЛ плей-оффида "темирйўлчилар" Қувайтнинг "Қувайт СК" клубига 1:3 ҳисобида ютқазиб қўйганди.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика