Latest news

18:13"Вулверхэмптон" бош мураббийини истеъфога чиқарди  0 18:00Суперлига. "Машъал" – "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  2 17:00Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади  3 16:55Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди  119 16:43Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига етиб борди  2 15:45"Верона" — "Интер". Таркиблар маълум  0 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  15 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2

Тожикистонинг «Истиқлол» клубига янги бош мураббий тайинланди News

Тожикистонинг «Истиқлол» клубига янги бош мураббий тайинланди

Душанбенинг «Истиқлол» клуби раҳбарияти Виталий Левченкони бош мураббий этиб тайинлади.

Бугун клуб офисида Виталий Левченко билан 2020 йил охирига қадар шартнома имзоланди. Мураббий олдига клуб иштирок этадиган барча мусобақаларда энг олий мақсадлар қўйилган. «Истиқлол»да Виталий Григорьевичга Алишер Тўхтаев, Анвар Норқулов ва дарвозабонлар мураббийи Фарруҳ Бердиев ёрдам беради.

Виталий Григорьевич Левченко – 1972 йилнинг 23 март куни Хўжандда туғилган. Футболчи сифатида Украинанинг «Динамо» ва ЦСКА, Симферополнинг «Таврия», Россиянинг «Волгарь» (Астрахань), «Спартак» (Кострома), «Динамо» (Ставрополь), «Урал» (Екатеринбург) ва Хитойнинг «Чаньчунь Ятай» клубларида тўп тепган. Тожикистон терма жамоаси сафида 10та ўйин ўтказган.

Украинанинг «Княжа» (Борисполь вилояти), «Еднисть» (Чернигов вилояти), «Десна» (Чернигов) клубларида Украина ёшлар терма жамоаси ёрдамчиси, Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи ёрдамчиси, «Баркчи» ва Россиянинг «Крилья Советов» (Самара) клубларида ишлаган. Левченконинг сўнгги клуби «Хўжанд» клуби бўлган эди.

Таъкидлаш лозимки, Левченкода ПРО лицензияси йўқлиги боис Осиё чемпионлар лигасида жамоанинг расмий бош мураббийи Мубин Эргашев эди. Левченко шу йилнинг сентябрь ойида ПРО лицензияси учун ўқишни бошлайди.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика