Latest news

02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  3 01:55Европа лигасида инглизча финал!  5 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  26 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  3 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  3 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  1 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  3 22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  2 22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  9 21:50"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр  1 21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  1 20:57Про лига. "Локомотив" "Арал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  0 20:44U-14 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистонга мағлуб бўлди  5

Тожикистон хурсанд бўлаверсин. Бизда бошқа режа бор News

Тожикистон хурсанд бўлаверсин. Бизда бошқа режа бор

Александр Мочинов мураббийлик қилган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё Чемпионатидан қуруқ қолди. Бу биз учун қўрқинчлими?

Натижа яхши бўлмагани кўриниб турибди. Бу эски раҳбарият олиб борган сиёсатнинг асоратларидан бири, холос. Янгилари футбол ичига эндигина кириб келяпти. Бу биринчидан.

Иккинчидан, ОФК ўсмирлар ва ёшлар футболини етарли даражада ислоҳ қилиши керак. Ўзимнинг шахсий қарашларим билан, унинг ҳозирги аҳволини талаб даражасида деб билмайман. Чунки солиштиришим учун УЕФА бор, улар қандай фаолият олиб бораётганини ҳаммамиз кўриб турибмиз.

Агар биз у қадар яхши бўлмаган механизмга боғланиб қолаверсак, унинг таъсиридан чиқиб кета олмаймиз. Англияни мисол келтирсам, “вуай-дод” дейдиган кимдир топиляпти. Келинг, Японияни оламиз. Алишер Никимбаевнинг “Championat.asia” сайтига берган интервьюсида яхши бир мисол бор. Биз клубларни лицензиялаш масаласини тартибга сола олмаганмиз ва бунда ОФКга боғланиб қолган жойимиз ҳам бор. Япония эса ўша ОФКсиз ҳам клубларига талабни юқори қўя олади. Шунинг учун, япон футбол клублари ОЧЛ талаблари ҳақида қайғурмайди ҳам, бу нарса улар учун “чепуха”.

Ва албатта, японлар болалар, ўсмирлар, ёшлар футболида ҳам ОФКдан бир бош баландроқ туришга интилади. Улар футболни ўз қаричлари билан ривожлантириб олганларидан сўнг, Япония термалари учун қолган рақиблар ҳам худди ўшандай “чепуха” бўлиши мумкин. Айниқса, катта футболда. Чунки улар ёшлар футболидан бир нарса талаб қилмайди. Масалан, Дилшод Нуралиев жамоаси ёши катта футболчилар эвазига ОЧ финалида японларни ютиб қўйиши мумкин тасодиф эвазига. Бироқ ўша таркибдан барибир Германия ёки Италияда тўп сурадиган футболчи чиқмаслиги ҳам бор гап. Аммо японларда чиқиши катта эҳтимол, тарихда шундай бўлиб келган.

Мен нима демоқчиман? Биз Тожикистонда мағлуб бўлганимиз ҳам шундай. Бизни енгиб қўйган Тожикистон футболчилари яқин 5 йилда Осиёни забт этадиган салоҳиятга эга эмас, деб биламан (адашган бўлсам, қўшнилар учун хурсандман). Бироқ Александр Мочинов қўли остида келажаги бор футболчилар етарли, деб ўзимизни ишонтириб турайлик. Бироқ айримлар айтишяптики, биз 1-2 ёш катта футболчилар билан ўйнайяпмиз, Тожикистонда эса 3-4 ёш катталар бор. Бу албатта тасдиқланмаган маълумотлар, бироқ шундай бўлиб чиқса, на Ўзбекистонда ва на Тожикистонда ажабланиш бўлади, тўғрими?

Демак, 1-2 ёш катталар билан ҳам ютқазиб келяпмизми, яхшиси умуман ёшни “ўқлаш” керак эмас. Йиғиштириш керак мутлақо. Давлат ҳужжатини сохталаштириш жиноят, жиноят бўлганида ҳам уюшган жиноятчилик. Чунки бунда ҳужжатни берувчи, футболчининг ота-онаси ва ўзи, баъзида унинг илк мураббийлари шерик бўлади. Агар биз қонун устуворлигини таъминлаб, мана шундайларни тинимсиз жазоласак, балки бутунлай йўқотмасак ҳам, ҳар холда анча камайтирармиз. Жазо муқаррар бўлса, ажаб эмас, бу иллат йўқолиб ҳам кетар.

Фақат шунда биз бу каби мағлубиятларни оддий қабул қиламиз. Ишонамизки, Тожикистон 3 ёш катта футболчилари билан ютиб қўйди ўзида, кўрамиз, 3 йилдан кейин ким қаерда бўларкин, деб. Масалан, улар ўз жамоаларида юрганида, бизникилар Осиё ёки Европани эгаллаётган бўлармиди, демоқчиман.

Осиёга мослашиб қолиш шарт эмас. Никимбаев яхши мисол келтирди. Охирги марта ёшлар ўртасидаги қитъа чемпионатига чиқа олмаганимизда, таркибда Одил Аҳмедов, Вагиз Галиулин, Вадим Афонин, Лутфулла Тўраев, Камолиддин Мурзоев, Баҳодир Пардаев ва Баҳодир Насимов бўлган. Уларнинг ҳаммаси ўз вақтида легионер бўла олган футболчилар.

Ҳозирча яхшисидан умид қилиш керак. Планкани юқори олсак, насиб бўлса яхшироғига ҳам эришармиз. Осиё Чемпионатига бориб, бир нималик бўлиб қолмаймиз. Чиқа олмадикми, йўқолиб кетмасин таркиб. Ўзимиз бориб, ўйнайлик ўша японлар, корейслар билан. Буни муваффақиятсизлик билиб, қўлни силтаб қўйсак, ҳеч нарсага эришмаймиз, менимча. 

Author :
Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика