Latest news

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  6 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  5 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  45 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

Тожикистон U20 устози: "Жанубий Кореяга қарши қандай ўйнашни биламан, лекин майдонда режадагидек ўйин ўтказиш қийин" News

Тожикистон U20 устози: "Жанубий Кореяга қарши қандай ўйнашни биламан, лекин майдонда режадагидек ўйин ўтказиш қийин"

Тожикистон U20 терма жамоаси бош мураббийи Олег Кубарев Уммон ёшларига қарши кечган баҳсдан (1:0) сўнг матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳакида фикрларингизни айтиб ўтсангиз? 

- Ўтган учрашувдан сўнг ғалаба қозониш муҳим эди ва бугун мақсадга эришдик. Учрашувда кўп хатоларга йўл қўйдик, шунга қарамай вазитлар ҳам ярата олдик. 

- Ҳужумчиларингизнинг ўйинига баҳо бериб ўтсангиз? Улар жуда кўп вазиятларни кўкка совуришди. 

- Ўтган матбуот анжуманида ҳам хужумчиларимиз ҳақида фикр билдириб ўтгандим. Ўша фикримда қоламан, улар кўп вазиятлардан фойдалана олишмаяпти ва бу бизга зарарга ишламоқда. 

- Ғалаба албатта муҳим, лекин ўйин сифатига ва ўйинчиларингизга қандай баҳо берасиз? 

- Мен ҳар доим катта ёшли жамоаларда ишлаганман. Катталар жамоасида бундай ўйинга яхши баҳо берилмайди, лекин бу таркиб ҳали ёш ва шу сабаб уларни баҳоламайман, чунки улардан ҳамма нарса кутса бўлади.  

- Дарвозабонлар ва ҳимоячилар бугун жуда кўп ҳато қилишди. Бунга сабаб нима? 

- Майдон сифати бўйича саволлар бор дарвозабонимиз тўп майдонда сакраб кетаётгани айтди ва шу сабаб бугун улар кўпроқ ҳато қилди деб ўйлайман, чунки тўп билан муомала қилиш қийинлашади. 

- Кейинги учрашув Жанубий Кореяга қарши, улар 6 очко тўплаб бўлишди ва деярли гуруҳдан чиқишди. Сизнинг жамоангиз учун эса кейинги учрашув ўта муҳим бўлади, кейинги учрашувда жамоангиз қандай ўйин кўрсатади?

- Жанубий Кореяга қарши учрашувда қандай ва қайси услубда ўйнашни биламан, лекин майдонда режадагидек ўйин ўтказиш қийин.

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика