Latest news

18:43"Реал" асосий футболчиси "Эл Класико" олдидан жароҳатидан тузалди  0 18:15"Барселона" асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 18:00Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо". Таркиблар маълум  4 17:43Ўзбекистон Кубоги финали чипталари қачон сотувга чиқади?  5 17:22Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида гапирди  1 17:04Ҳусниддин Нишонов операция қилинди  0 16:42Тимур Кападзе: "Ҳозир бор эътиборим терма жамоадаги фаолиятимга қаратилган"  6 16:20Тимур Кападзе "Навбаҳор"ни бошқарадими?  14 15:59Тер Штегеннинг хизматлари Премьер-лига клубларига таклиф қилинди  0 15:28Модрич жамоадошлари олдида қўшиқ куйламаслик учун ноодатий ечим топди  4 15:01Жароҳатланган футболчи ҳеч кимга керак эмасми? Машарипов қачон қайтади? Мутахассис Ислом Мусулмонов билан интервью   3 14:30"Бавария" Англия терма жамоаси ҳимоячиси масаласида музокаралар ўтказмоқда  0 14:02"Реал" ва "Ливерпуль" собиқ устози Афинада! "Панатинаикос" янги бош мураббийни тақдим этди  1 13:40Расман: Ҳаким Зиеш фаолиятини ватанида давом эттиради  1 13:18Жесус фаолиятидаги энг оғир жароҳатдан сўнг "Арсенал" таркибига қайтишга умид қилмоқда  1

Тожикистон МТЖ устози Петр Сегрт: "Терма жамоа эшиклари барча учун очиқ" News

Тожикистон МТЖ устози Петр Сегрт: "Терма жамоа эшиклари барча учун очиқ"

Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи хорватиялик Петр Сегрт бугун Гулистонда якунланган футбол бўйича Тожикистон Лига Кубоги якунлари ҳақида фикр билдирди.

Турнир якунига етганидан сўнг Сегрт Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган "Наврўз Кубоги-2022" халқаро турнирига чақирилган 25 нафар футболчи номини эълон қилди.

"Бугун мен “Наврўз Кубоги-2022" халқаро турнирига тайёргарлик кўриш учун 25 нафар футболчидан иборат Тожикистон терма жамоаси таркибини эълон қилдим. Захира рўйхатидан дарвозабон Қурбонали Бобоев ("Истаравшан"), ярим ҳимоячилар Боҳир Сангинбоев ("Эсхата") ва Абдулмўмин Забиров ("Эсхата"), шунингдек, ҳужумчи Абдуҳалил Бўронов ("Равшан") ўрин олган. Асосий рўйхатдаги футболчилардан бири жароҳат олган ёки касал бўлиб қолган тақдирда бу футболчилар терма жамоага чақирилишади.

Тожикистон Лига Кубоги Тожикистон терма жамоасининг янги бош мураббийи ва ёрдамчиларим учун ҳам жуда қизиқ бўлди. "Хатлон" клубини, шунингдек, мос равишда иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган "Равшан" (Кулоб) ва "Эсхата" жамоаларини ғалаба билан табриклайман. Турнир давомида кўплаб ўйинларни томоша қилдим. Апрель ойида Саудия Арабистонига сафар қилиб, "Истиқлол"нинг 2022 йилги Осиё Чемпионлар Лигасидаги ўйинини томоша қилишни режалаштирганман.

Лига Кубоги муваффақиятли ўтди. Мен ушбу мусобақанинг барча ташкилотчиларига катта мақтовлар айтмоқчиман, чунки ҳамма нарса жуда яхши ташкил этилган. Барча футболчиларга ҳам қойил қолдим. Улар қийин об-ҳаво шароитида ўйнашди. Қолаверса, майдонлар футболчиларга ўз имкониятларини тўлиқ рўёбга чиқаришга имкон бермади, аммо улар майдонда бор кучларини беришди.

Майдондан ташқари Олий лига мураббийлари билан суҳбатлашдим, улар менга маълумот беришди ва Тожикистон футбол маданияти ҳақида ҳам кўп нарсаларни билиб олдим.

Албатта, баъзи клубларнинг тайёргарлик вақти ҳар хил ва бу ҳам айни пайтдаги ҳақиқат. Бироқ апрель ойида Тожикистон чемпионати ва Осиё Чемпионлар Лигаси бошланишидан олдин ҳам Тожикистон терма жамоаси билан илк турниримизни ўтказишимиз керак. 

Энди кўпчилик футболчиларимиз билан биринчи марта учрашаман. Айрим йигитлар Ўзбекистонда терма жамоага қўшилишади.

Яқин ойларда барча футболчиларни Тожикистон чемпионатида кўриш учун кўпроқ вақтимиз бўлади. Айтмоқчиманки, Тожикистон терма жамоасига эшиклар барча футболчилар учун очиқ – бу шунчаки шиор эмас, балки менинг позициям", – деди Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи Петр Сегрт.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика