Latest news

23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  0 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  0 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  1 22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  4 21:50"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр  1 21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  1 20:57Про лига. "Локомотив" "Арал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  0 20:44U-14 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистонга мағлуб бўлди  5 19:44Goal талқинига кўра "Олтин тўп" учун бош даъвогар ким?  21 19:10"Футбол ТВ" ва "Спорт" топ-чемпионатлардан бирининг намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  44 18:38"Ливерпуль" "Атлетико" юлдузини сотиб олишни режалаштирмоқда  4 18:04Биринчи лига. "Дўстлик" ёшлар билан дадил одимламоқда   0 17:28Хави Анчелоттига бўлаётган танқид ҳақида: "Испанияда босим жуда катта"  8

Тожикистон футбол федерацияси янги "Футбол" телеканалини ишга туширади News

Тожикистон футбол федерацияси янги "Футбол" телеканалини ишга туширади

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон 2017 йилни ёшлар йили деб эълон қилиши муносабати билан, мамлакат футбол федерацияси "Футбол" номли янги телеканал ишга туширишга қарор қилди.

Тез орада ишга тушириладиган "Футбол" телеканали фақат футболга бағишланган ва юқори аниқликда (HD) тақдим этиладиган Тожикистондаги биринчи канал бўлади.

Тожикистон футбол федерациясининг "Футбол" телеканали фақат Тожикистон терма жамоаси, Тожикистон футбол лигаси ўйинларини кўрсатибгина қолмай, Осиё Чемпионлар лигаси, ОФК Кубоги, Осиё Кубоги учрашувларини ҳам эфирга узатади. Шу билан бирга "Футбол" телеканалида УЕФА Чемпионлар лигаси, Европа лигаси, Англия Премьер-лигаси, ЛаЛига, А Серия, Бундеслига, Лига 1 (Франция чемпионати) ҳамда Европа мамлакатлари чемпионатларининг марказий баҳсларини томоша қилиш мумкин бўлади.

Футболга мослаштирилган телеканал эфирига клублар ва терма жамоалар юлдузлари ҳақида кўрсатувлар намойиш этилади.

Айни дамда "Футбол" телеканалини ишга тушириш учун тайёргарлик ишлари кўрилмоқда.

Rating: +41   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика