Latest news

01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  3 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  12 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  2 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  11 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  2 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  24 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0 22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  18 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  5 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  68 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  2 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  14 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  24 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  51

Тоҳир Шамситдинов: "Ҳаммадан узр сўрайман"! News

Тоҳир Шамситдинов: "Ҳаммадан узр сўрайман"!

Жанубий Корея ва Ўзбекистон олимпия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтган ўйиннинг 87-дақиқасида Тоҳир Шамситдиновнинг ҳаракатлари жаҳон ОАВ томонидан ҳам кескин танқидларга дуч келди.
Кеча Тошкентга қайтган футболчи собиқ жамоадошлари Абдул Азиз Юсупов ва Жалолиддин Саидов билан бирга сайтимиз офисига ташриф буюрди. Кутилмаган ташрифнинг мақсадини тушунгандек эдик.

"Олдингизга келишдан асосий мақсад, бўлиб ўтган иш учун барча-барчадан узр сўраш. Нотўғри ҳаракат қилдим, нима бўлган тақдирда ҳам ўзимни босиб олишим керак эди. Ўтган йили БААда бўлиб ўтган йиғин чоғида жароҳат олгандим, қийинчилик билан даволанганим учун бўлса керак, ўйин давомида бир неча вазиятларда жароҳат олган оёғимга зарба қабул қилдим. Аввалги жароҳатим кўзимга кўриниб кетдими, ўйинда асабийлаша бошладим. Ундан кейин ҳарчанд уринмайлик, ўйинда ташаббусга эришаётган бўлсак-да, аммо омадимиз келмади. Жалол "қизил" олганидан сўнг асабларим янада таранглашди. Ўша вазиятга келсак, сал аввалги ҳолатнинг видеосини кўрсатишмаган экан. 2-рақамдаги ҳимоячи аввалига мени босиб кетди. Кейин турдим ва маълум сонияларда нима бўлганини ўзим ҳам билмайман", - дейди Шамситдинов.

- Ўша вазиятда ўзингизни ушлашингиз ҳам мумкинмиди?
- У вазиятда нима қилганимни ўзим кейин кўрдим. 4 сония нима бўлганини билмайман. Бир пайт жамоамиз шифокори келиб, "Тоҳир, нима қилдинг?" дейди, нима деб жавоб беришни ҳам билмайман.

- Иккита қизил карточкадан келиб чиқсак, деярли барча жамоада тартиб-интизом йўқ деган фикрга келяпти...

- Бу билан мен мураббийимизнинг ҳам юзини ерга қаратиб қўйдим. Биринчи "қизил"да Жалол анча аввал сакраб бўлганди. Кейин кореялик футболчи келиб бошини тиқди. Рақибимиз бу ерда ўзини хавфга қўйди. Ўзим ҳақимда айтдим. Ҳар сафар ўйин олдидан мураббийлар штаби намунали ўйин кўрсатишимизни айтиб келишади. Менинг ҳаракатим уларнинг ҳам шаънига доғ туширганидан афсусдаман.

- Корейс ОАВ томонидан ҳам кескин танқидга олиняпсиз...
- Хабарим бор. Ўйиндан кейин меҳмонхонада Шим Санг Минни кўриб қолдим ва унга қўл бериб узр сўрадим. Ҳамкасбим мени тўғри тушунгандек бўлди.

- Шунга ўхшаш ҳаракат учун Андрей Фёдоров ва Неъматулло Қуттибоев 2 йиллик дисквалификацияга учраган эди. ЎФФнинг чорасига тайёрмисиз?

- Тайёрман! Фақат мени кечиришса бўлгани. Бунинг учун ҳаммадан кечирим сўрашга тайёрман. Оила боқувчиси сифатида қилган ишимдан пушаймонман. Мен ҳозир нафақат терма жамоамизни, балки оиламизни ҳам қийин аҳволга солиб қўйганман. Фаолиятимда қайтиб бундай иш қилмасликка ваъда бераман, ундан ташқари бу қилмиш кўзимни ҳам очди.

Айни пайтда ЎФФ ҳимоячига нисбатан қандай чора кўрганлиги тўғрида якуний тўхтамга келмади. Бу ҳақда ЎФФнинг расмий сайти чора кўрилиши билан бу ҳақда расман эълон қилинишини айтиб ўтган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика