Latest news

01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  1 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  4 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  4 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  7 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  5 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  2 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2

Тоҳир Шамшитдиннов: "Уммонда натижа кўрсата оламиз" News

Тоҳир Шамшитдиннов: "Уммонда натижа кўрсата оламиз"

Хабарингиз бор Уммонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати учун бугун якуний таркиб эълон қилинди.
 Биз эса таркиб аъзоларининг Осиё чемпионати олдидан дастлабки фикрлари билан қизиқиб уларга мурожаат этдик.

"Мен очиғини айтсам терма жамоа ҳақида ва мени ҳам борлигим ҳақида энди эшитдим. Бу терма жамоанинг Непалдаги учрашувларини кузатган эдим. Гарчи шунда яхши ўйин кўрсатди дея олмасам ҳам энди бу терма жамоа бутунлай бошқа бўлганлигини таъкитлаб ўтишим керак. Ёшлар терма жамоаси (U-19) ва бу аралаш таркиб Уммонда натижа кўрсата олади. Бизнинг таркибдаги Элдор Суюнов, Эгор Кримец каби тажрибали футболчилар ҳам катта ижобий ҳолатга олиб келади.

Албатта бу жамоа ҳали бир бирни тўла тушиниб олиши қийин бўлиши тахмин қилинмоқда. Ўйлашимча ундай бўлмайди жамоа асоси аллақачон ташкил этилган ва унга қўшимча кучлар янада яхши бўлади деб ўйлайман. Биз ёруғ юз билан қайтишни истаймиз ва бунинг учун имкониятимиз ҳам етади" - дея ўз фикрларини билдириб ўтади U-22 терма жамоаси аъзоси Тоҳир Шамшитдинов

Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика