Latest news

16:12"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди  0 15:59Халқаро турнир. Хитой U-16 — Ўзбекистон U-16 ўйини учун таркиблар маълум  0 15:20Сон Хён Мин МЛС клубига рад жавобини берди  0 14:36"Манчестер Юнайтед" "Челси" ярим ҳимоячиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 13:45Калверт-Льюин Манчестер клубига ўтиши мумкин  1 13:05Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда  6 12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  17 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  3 11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0 10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   34 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  24 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  3 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  8

Тоҳир Кападзе: "Худо хоҳласа олдимизга қўйилган вазифалар бажарилади" News

Тоҳир Кападзе: "Худо хоҳласа олдимизга қўйилган вазифалар бажарилади"

“Нефтчи” бош мураббийи М.Исмоилов ПФЛ томонидан 2та ўйинга дисквалификация қилинганлик боис, “Қўқон-1912” ва “Бухоро” учрашувларини трибунада ўтириб томоша қилди. Клуб раиси Тоҳир Кападзе ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

Тоҳир Кападзе - Учрашувда  ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Нима бўлишдан қатьий назар, жамоамиз учун  керак бўлган уч очкони қўлга киритдик. Ўйин биз учун жуда ҳам қийин ўтди. Балким, биринчи давранинг  охирлаб бориши  ўйинчиларда чарчоқ аломатлари пайдо бўлишга олиб келгандир. Балким, аутсайдер жамоани осонлик билан ютиб оламиз, деган фикр йигитларга салбий таъсир кўрсатгандир.  Балким яна бошқа сабабалар бордир, лекин ҳисоб биз режалантиргандай бўлмади. Шунга қарамай, тан олиш керак, ўйинда “Нефтчи” фаолроқ эди, кўплаб ҳавфли вазиятлар яратишда, стандарт тўпларни тепишда  жамоамиз етакчилик қилди.  Аммо, афсус, кўплаб голга тортадиган вазиятлардан фойдалана олмадик. Ўз ўрнида “Бухоро”нинг  ўйинини эътироф этган бўлардим. Кўп вазиятларда улар муносиб қаршилик кўрсатишди.  Ҳимояда жуда яхши ўйнашди. “Бухоро” жамоаси мамлакатимизда ўз ўрнига эга жамоадир. Ўйлайманки, иккинчи даврада “Бухоро” яхшироқ  ўйин кўрсатиб, чемпионатдаги  ўзига муносиб  ўрнини эгалайди.

- Бу йил “Нефтчи” ҳужумкор ўйин кўрсатиб келмоқда. Чемпионатдаги тўплар нисбати ҳам етакчиларга ҳос. Бугунги учрашув йирик ҳисобда тугашига муҳлислар ва мутаҳассислар ишонишган эди. Лекин хисоб жуда ҳам қалтис бўлди.

Тоҳир Кападзе - Тўғри. Бу хақда биз ҳам ўйлагандик. Агар чемпионат жадвалига қарасак, кўрамизки  “Нефтчи” учинчи ўринда, “Бухоро” эса сўнгги ўринда. Охирги учрашувларда рақибларимиз фақат мағлубият бўлиб келишаяпди. Хуллас, хисоб бошқача бўлишини кутган эдик. Лекин, бу футбол. Кўп ҳолларда кутилмаган натижалар юз беради. Юқорида айтганимдек қайсидир маънода рақибни менсимаслик, осонгина ютиб олишга ишонишлик, йигитларимизга панд берди. Мен ўйлайманки, мураббийлар камчиликлар устида йигитлар билан ишлашади ва кейинги ўйинга муносиб тайёргарлик кўришади. Энг асосийси уч очко қўлга киритилди .


- Чемпионат бошланиш арафасида Осиё чемпионалар лигасига бериладиган йўлланмани қўлга киритиш асосий вазифа, деб белгиланганди. Ҳозирда “Нефтчи”нинг ўйинлари ва натижалари анча юксак. Балким, вазифалар ҳам ўзгариб қолгандир.


Тоҳир Кападзе - Йўқ. Вазифамиз ўзгармаган. Биз Осиё лигасига бериладиган йўлланма учун курашамиз.  Бу йил совриндорлик ўринлар  учун курашишга етарли тайёргарлигимиз йўқ. Ҳали олдимизда иккинчи давра ўйинлари турибди. Лекин, биз бор кучимизни ва имкониятларимизни ишлатиб, етакчилар орасида қолишга харакат қиламиз.


- Тўғри, кўп нарса иккинчи даврага боғлиқ.  Етакчилар қаторида қолиш учун, балки янги ўйинчиларни  жамоага олиш керакдир.

Тоҳир Кападзе  -  Ҳаммаси имкониятга боғлиқ. Бугунги имкониятларимиз  юқори савиядаги янги ўйинчи олишга жавоб бермайди. Энг аввалом бор, агар ташқаридан ўйинчи олмоқчи бўлсак, албатда бизни ўйинчиларимиздан кучлироқ, яхшироқ бўлиши керак. Қолаверса, бугунги жамоадаги ўйинчилар хали ўзларини бор потенциалларини кўрсатишгани йўқ. Футболчиларимиз ўзларини  яхши томондан кўрсатишади, деган умиддамиз.  Ҳаммаси, ўз устимизда ишлашимизга, янги марралар сари интилишимизга боғлиқ. Худо хоҳласа, олдимизга қўйилган вазифалар бажарилади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика