Latest news

21:09Давиде Анчелотти "Реал"даги энг ёмон ҳолат ҳақида гапирди  0 20:45Клублар ўртасидаги ЖЧда яна бир Беллингем порламоқда. У "Боруссия" учун инглиз топ клублари таклифларини рад этган  1 20:19Расман: Кепа "Арсенал"га ўтди  0 19:49"Арсенал" қанотни кучайтирмоқчи, лекин Мартинелли қолади  0 19:22"Футбол олами". Қаршида "триллер" рўй берди, "Навбаҳор"дан 6:0, "Бунёдкор"да суперкамбэк  1 19:06"Монако" "Барселона" ҳужумчисини ижарага олди  1 18:38"Арсенал" "Челси" вингери учун таклиф юборди  1 18:10Хаби Алонсо Родригонинг "Реал"даги роли ҳақида гапирди  2 17:43"Атлетико" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  2 17:21"Сурхон" Олмалиқда ОКМКни ожиз қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05"Насаф" футболчиси легионерга айланмоқда  11 16:46Жамолиддин Раҳматуллаев – Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи!  11 16:27Ана холос! Нико Уильямс "Барселона"га ўтмаса, "Реал"га йўл олишини айтди  9 15:59"Челси" собиқ футболчиси фаолиятини 28 ёшида якунлади. Уни Бельгия терма жамоасининг келажаги деб аташганди  2 15:30Игорь Шквирин 1990 йилларда "Спартак" Москвага ўтиши мумкинмиди?  11

Тоҳир Кападзе расман “Нефтчи” ПФК раиси этиб тайинланди News

Тоҳир Кападзе расман “Нефтчи” ПФК раиси этиб тайинланди

Бугун соат 8:00 да “Нефтчи” клуби қаргоҳининг анжуманлар залида кичик йиғилиш бўлиб ўтди.
Мазкур мажлисда “Нефтчи” ПФК мураббийлар штаби, футболчилар ва клуб ходимлари иштирок этишди. Йиғилишда Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев “Нефтчи” ПФК янги раиси Тоҳир Кападзени таништирди.  Жамоанинг олдинги раиси Комилжон Мирзабоев ўз аризасига биноан лавозимидан озод этилди.

“Бу йилги чемпионатда иштирок этаётган жамоаларнинг барчаси кучли эканлигини кўриб турибсизлар, деб сўз бошлади Вилоят раҳбари.  Афсуски, “Нефтчи” жамоаси мухлислар кутган натижани қайд эта олмади. Шунинг учун жамоада ўзгаришни амалга оширишга қарор қилдик. Бугундан бошлаб Фарғона футболи учун бегона бўлмаган Тоҳир Кападзе клуб раиси лавозимида иш бошлайди. Умид қиламанки, қолган ўйинларда жамоа ғалаба қозонади ва мухлисларни хурсанд этади. Барчанинг ишига омад тилайман”, деб сўзини якунлади Вилоят ҳокими.

Шундан кейин “Нефтчи” ПФК раиси этиб тайинланган Тоҳир Кападзе сўзга чиқди.

- Бу ерда йиғилганларнинг аксарияти мени яхши танишига шубҳам йўқ. Мен Фарғона футболи ичида катта бўлганман. Шунинг учун у ердаги муҳитни жуда яхши тушунаман. . “Нефтчи” қандай жамоа эканлигини ва унинг шонли тарихга эга эканлигини биламан. Олдимизда оғир ва маъсулиятли вазифа турибди. Бу борада барчамиз бир-тану бир жон бўлиб ҳаракат қилишимиз лозим. Мақсадга эришиш учун бир мушт бўлишимиз талаб этилади. Мен жамоанинг олдинги салоҳиятини тиклаш учун бор маҳоратимни ишга соламан”, дейди Тоҳир Кападзе.

Ўз навбатида Тоҳир Кападзе “Қўқон 1912”да ҳам фаолиятини давом эттиради. Жамоа олдига қўйилган – олий лигага чиқиш вазифаси ўзгармайди.  

Айтганча, “Нефтчи” ПФК раҳбарияти, футболчилар ва клуб ходимлари Комилжон Мирзабоевга жамоадаги самарали меҳнати учун миннатдорчилик изҳор этади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика