Latest news

19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  14 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   1 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  4 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   9 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  2 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  24 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  3 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  32 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  8 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  5 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   45

Тоҳир Кападзе: “Қўқон ахлига хурсандчилик улашганимиздан жуда ҳам мамнунман” News

Тоҳир Кападзе: “Қўқон ахлига хурсандчилик улашганимиздан жуда ҳам мамнунман”

"Қўқон-1912" - "Нефтчи" ўйинидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Тоҳир Кападзе иштирок этди.

Ўйин тўғрисида гапирадиган бўлсам, ҳақиқатдан ҳам жангавор ва якка курашларга бой бўлди - дея гап бошлади Тоҳир Кападзе.

- “Нефтчи”ни ҳаммамиз яхши биламиз. Ҳаммамиз унинг ишқибозимиз. Унга доим омад тилаймиз.
- Бугун ҳар иккала жамоа ҳам фақат ғалаба учун майдонга чиққанди. Чунки бу – Кубок ўйини. Унда қайсидир жамоа ютиши керак эди. Яратганга шукур, омад бугун биз томонда бўлди.

- Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Пенальтилар серияси бу – лоторея. Пенальтилар сериясида дарвозабонимизнинг биринч зарбани маҳорат кўрсатиб қайтаргани ва кейинчалик бошқа йигитларимизнинг нуқтадан аниқ фойдалангани бу – якунда меҳнатимиз самараси бўлди.

- Бугун футболчиларим ғалаба учун бор куч ва маҳоратларини ишга солди. Бунинг учун уларга миннатдорчилик билдириб қоламан.

- Негаки олий лига жамоаси билан икки тайм ва қўшимча яна икки бўлим тенгма-тенг ўйнаш осон иш эмас. Жисмоний жиҳатдан рақибдан кам бўлганимиз йўқ. Техник ва тактик томондан ҳам биз бугун ютқазмадик. Аксинча баъзи холларда устунлик кўрсатдик.

- Ғалаба билан бутун Қўқон ахлига хурсандчилик улашганимиздан жуда ҳам мамнунман. Бугун улар жон жаҳди билан бизни бутун ўйин давомида қўллаб-қувватлаб турди. Балки бунчалик мухлисларимиз бўлмаганида бунчалик ўйин ҳам бўлиши қийин эди. Албатта томошабинларимизнинг ҳам ғалабага бўлган ҳиссалари катта бўлди.

- Футбол бор жойда албатта рақобат бўлади. Ўйлайманки Қўқон футболи ҳам Фарғона футболидан савия борасида паст эмас. Қўқон футболи ҳам доим вилоятимизнинг бош жамоаси “Нефтчи” учун ишлаган. Иқтидорли ёшларни етказиб берган. Лекин бугунги кунда ҳам бизнинг жамоа олдига юқори вазифалар қўйилган. Мақсадимиз – олий лигага чиқиш!

- Бугун жамоамиз учун жуда катта синов бўлди. Ҳақиқатдан ҳам дерби бўлди. Чемпионатда бундай савиядаги учрашувлар кам бўлади. Ҳар иккала жамоа футболчилари ҳам бор кучларини ғалаба учун сарфлади. Шунинг учун айтишим мумкинки, бугун Қўқонда катта футбол байрами бўлди. Қанийда ҳамма ўйинлар шундай кескин ва якка курашларга бой тарзда кечса. Тажовузкор ўйинлар бўлишини истардик.

- Биз асосий эътиборни аввало бугунги ўйинга қаратгандик. Кейинги босқичда энди “Пахтакор” билан рўбарў келамиз. Бу жамоа ҳозирда олий лиганинг пешқадами бўлиб турибди. Ўзбекистоннинг фахри. Бундай клубнинг расмий равишда Қўқонга келишининг ўзи ҳам катта байрам деб биламан. Чунки дастлабки баҳс ўз майдонимизда бўлади. Бизга биринчи навбатда натижа эмас, энг аввало “Пахтакор”га қарши ўйнаб футболчиларимизнинг маҳоратини ошириш ва мухлисларимизга мазмунли ўйин тортиқ этиш. Бу каби гранд клуб билан ўйинда ўзимизни синаб қўриш ҳам фойдадан холи эмас. Албатта майдонга чиққандан кейин фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Бугунгидек ишқибозларимизга байрам улашишни истаймиз. Унгача олдимизда чемпионат ўйинлари ҳам турибди. Шунинг учун бугунги ғалабадан кейин байрамни камроқ қилиб, бўлажак баҳсларга тайёрланишимиз керак - дейди Кападзе.


Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика