Latest news

22:20Суперлига. "Динамо" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  52 22:17Илёс Зейтуллаев: "Стадиондаги муҳит учун мухлисларга раҳмат айтаман"  1 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" иккита гол урган ўйинда "Насаф" ғалаба қозонди  29 21:43Таҳлил. Бугун Фарғонада "Нефтчи" эмас Левченко ютқазди, Зейтуллаевга 5 баҳо  13 21:39"Челси" форварди АПЛнинг бошқа клубига ўтишга яқин  1 20:56Суперлига. "Бунёдкор" Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этди  71 20:20"Барселона" Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш учун кимни сотиши мумкинлиги маълум бўлди  7 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  1 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  2 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0

Тоҳир Кападзе: “Нефтчи” билан ўйнаш биз учун фахр” News

Тоҳир Кападзе: “Нефтчи” билан ўйнаш биз учун фахр”

Ўзбекистон Биринчилиги ва кубогига ташланган қуръадан сўнг “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи Тоҳир Кападзени суҳбатга чорладик.
-  Бугунги қуръадан кўнглингиз тўлдими?

-  Қуръа натижаларидан мамнунман. Чемпионатни ўз уйимизда бошлаш ёқимли. Тайёргарлик жараёни авжида.

-  Ўзбекистон кубоги ҳақида нима дея оласиз?

-  Биринчи босқичда “Уз Донг- Жу” билан кураш олиб борамиз. Андижонликларни мағлуб этсак, кейинги босқичда уйда “Нефтчи” билан ўйнаймиз. Биз ҳамиша “Нефтчи”га қарши майдонга тушишдан фахрланамиз. Ўйлайманки, қўқонлик футбол ишқибозлари учун бу катта байрам бўлади.

-  “Қўқон-1912” жамоаси олдига қандай вазифа қўйилди?

-  Жамоа олдидаги асосий мақсад - олий лигага йўлланма олиш. Ташкилий ишларни раҳбарлар ҳал қилмоқда, бу борада муаммо йўқ. Таркиб борасида эса маҳаллий футболчиларга таяниб машғулотларни давом эттиряпмиз. Маҳаллий йигитларда ҳам салоҳият юқори.

-  Демак, олий лига йўлида қўқонлик футболчилар ҳизматидан фойдаланасизлар?

-  Асосий эьтибор ўзимизнинг ёшларга қаратилади, лекин бошқа ўйинчиларни ҳам сотиб оламиз, албатта. Биринчи босқичда маҳаллий ўйинчиларга имкон бермоқчимиз, иккинчи босқичда эса ташқаридан футболчиларни жалб қилиб таркибни кучайтирамиз. Бундан ташқари, четдан ўйинчи олиб келиш учун анчагина маблағ керак. Биз ўша пулни ўқув-йиғин машғулотларига сарфламоқчимиз.

Толибжон Қосимов суҳбатлашди

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика