Latest news

19:18"Пахтакор" легионерлари: кимлар қолди, кимлар кетди?  3 18:50"Бунёдкор" академияси учун 2025 йил қандай ўтди?  1 18:23Интервью. Андрей Шипилов: "Уч йил ҳеч қаерда кўзга ташланмадим, "Зенит"да малака оширдим"   6 17:57АПЛнинг ноябрдаги энг яхши мураббийи аниқ  2 17:35АПЛнинг ноябрдаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  2 17:14"Бавария" "Боруссия Д" ҳимоячиси билан музокаралар олиб бормоқда  0 16:34"Ливерпуль" ПСЖ вингерини Салоҳга ўринбосар сифатида кўрмоқда  1 15:59Бундеслиганинг ноябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси аниқланди  1 15:32"Фенербахче" сардори ҳибсга олинди. У нимада айбланмоқда?  1 15:05"Қўқон-1912" грузиялик ярим ҳимоячи билан ҳамкорликни давом эттиради  1 14:44"Ювентус" ва "Интер" Украина терма жамоаси етакчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:10"Манчестер Юнайтед" молиявий ҳисоботни тақдим этди. Рэтклиффнинг кескин қарорлари қандай самара берди?  0 13:37Муҳаммад Салоҳ Саудияда ўйнаган собиқ жамоадоши билан учрашди  6 13:06"Динамо" яна бир дарвозабон билан келишувни узайтирди  0 12:58Суперлига-2025. Уйда Сергеев, меҳмонда Норчаев гол уришни яхши кўради  1

Тоҳир Кападзе: Ҳозирча футболчиларни синовдан ўтказяпмиз News

Тоҳир Кападзе: Ҳозирча футболчиларни синовдан ўтказяпмиз

Биринчи лигада ўз иштирокини Шарқ минтақасида бошлаб, оралиқ танаффусга 2-ўринни эгаллаб чиқиб кетган "Қўқон-1912" айни дамда Ғазалкентда йиғин ўтказмоқда.
Жамоа иккинчи босқичда муносиб ўйин намойиш этиб, кучлилар сафига чиқиш учун бор имкониятини ишга солмоқчи. Шу боис бош мураббий Тоҳир Кападзе айни пайтда таркибни маҳоратли ижрочилар билан шакллантиришга эътибор қаратмоқда. Раҳбарият ҳам ўз навбатида жамоанинг пухта тайёргарлик кўриши учун барча шароитларни яратиб бераётганини айтиб ўтиш керак.

Иккинчи босқичга ҳозирлик ишлари, таркибдаги энг сўнгги ўзгаришлар ва шунингдек келгуси режалар хусусида жамоа устози Тоҳир Вейсалович championat.asia га эксклюзив интервью берди.

- Тоҳир ака, жамоангизни айни пайтда Ғазалкентда йиғин ўтказаётганидан хабаримиз бор. У ердаги шароитлар сизни қониқтиряптими?

- Ҳа, албатта бу ерда машғулот ўтказиш учун барча қулайликлар яратилган. Хавоси ҳам жуда зўр жой экан. Нолийдиган жойимиз йўқ.

- Машғулотлар жараёни қандай кечмоқда?

- Бу ерга дам олгани эмас, ишлаш учун келдик. Шу боис кунига икки маҳалдан машғулот ўтказилмоқда. Йигитлар ҳам астойдил шуғулланмоқда.

- Жамоадаги энг сўнгги ўзгаришларни бизга сиздан бошқа ҳеч ким аниқ айтиб бера олмайди. Шу боис келди-кетдиларни ўзингиздан билсак дегандик?

- Бемалол. Айни пайтда таниқли футболчилардан Андрей Бакланов, Муҳсин Низомиддинов, Ҳуршид Узоқбоев, Аҳмад Раимжонов, Нодир Қўзибоев ҳамда Давлатбек Ёрбеков жамоамизнинг ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этмоқда. Шунингдек фарғоналик 1994 йилда туғилган бир нечта иқтидорли футболчиларни ҳам машғулотларимизга жалб этдик.

- Юқорида айтиб ўтган футболчиларнинг рўйхатини яна қайси номлар давом эттириши мумкин?

- Бу футболчилар билан селекция жараёнини тўхтатиб қўймоқчи эмасмиз. Иккинчи босқич ўйинлари 11 августдан старт олади. Шундай экан биз учун 10 август заявка топшириш муддатининг энг сўнгги куни бўлади. Унга қадар таркибда яна янги номалар пайдо бўлади албатта.

- Жамоа қайси футболчилари билан хайралашишга қарор қилди?

- Ҳозирча ҳеч ким жамоамизни тарк этмади. Барча футболчилар йиғинга жалб этилган. Айнан мана шу Ғазалкентдаги 10 кунлик йиғинимиз мобайнида кўпчилик ўйинчиларнинг тақдирига ойдинлик киритилади. Аниқроғи яна бир ҳафтадан сўнг, айрим йигитларга жавоб беришга мажбур бўламиз. Чунки мусобақа регламентига кўра, атига 25 нафар футболчини рўйхатдан ўтказа оламиз.

- Ҳуршид Узоқбоевни охирги пайтларда катта футболда учратмай қўйгандик. Унинг бугунги холати сизни бош мураббий сифатида қониқтирмоқдами?

- Узоқбоевни ўз вақтида олий лига жамоаларида ўйнаганини барчамиз жуда яхши биламиз. Шунингдек унинг тажрибаси катта эканлигини ҳам унутмаслик керак. Тўғри, Ҳуршид охирги йилларда ҳеч қайси жамоа сафида кўриниш бермади. Шу боис уни юқори спорт формасида деб бўлмайди. Лекин ҳимоячининг жисмоний холатини яхшилай олсак, ўйлайманки иккинчи босқич ўйинларида жамоамизга катта фойдаси тегади. Тажрибаси асқотади. Боз устига Узоқбоев қўқонлик футболчи ҳисобланади.

- Александр Критинин, Ҳуршид Узоқбоев, Муҳсин Низомиддинов - бу учлик ўз вақтида олий лига баҳсларида ўйнаб тобланган ҳимоячилардир. Бундан хулоса қилиб айтганда, мудофаа чизиғидан муаммони бартараф этган кўринасиз. Айтингчи, яна қайси позицияларни кучайтиришни режангизга киритгансиз?

- Юқорида айтиб ўтганимдек, келди-кетдилар давом этади. Биз кўпроқ ҳозир ҳужум чизиғидаги рақобатни оширишни ўйлаб турибмиз. Бу кемтикни "Нефтчи"нинг умидли ўйинчилари ёрдамида бартараф этишни мақсад қилганмиз. Биласиз, "Нефтчи" вилоятнинг асосий жамоаси  ҳисобланади. Бу жамоа билан муносабатларимиз жуда яхши кўринишда. Айни пайтда ушбу клубнинг трансфер ойнасида фаоллик кўрсатаётганини гувоҳи бўлмоқдамиз. Шу боис "Нефтчи"нинг иқтидорли ўйинчиларини ижара асосида бўлса ҳам олишни ўйлаб турибмиз.

- Айнан кимларни олишни мўлжаллаяпсизлар? Номларни аниқ айта оласизми?

- Бу фақат бизнинг истагимиз билангина амалга ошадиган иш эмас. Аввало биз хоҳлаган ўйинчини жамоамизга ўтишига "Нефтчи" мураббийлари рози бўлса, шундагина уларни ўз сафимизга қўшиб олишимиз мумкин. Агар ихтиёр ўзимда бўлганида, бу жамоадан Отабек Ҳайдаров билан Отабек Зокировга ўхшаган иқтидорли йигитларни олган бўлар эдим.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика